[Мутлақо махфий эмас] Дадахон Нурий. Ядро бомбаси бизга керакми?

– Тошкент шаҳри атрофида радиоактив чиқиндилар кўмилганми? – Бухоро ва Қизилқумдаги улкан газ захираси Россияга ташиб кетилганми? – 1966-1979 йиллар орасида Бухорода 4 марта ядро портлашлари бўлганми? – Газли зилзиласининг асл сабаби нимада? – Орол денгизидаги оролларда биокимёвий қуроллар синалганми? давоми…

Хива рўёси (Савдогар Абросимовнинг Хивага қилган сафари тўғрисидаги хотиралари)

Мен Хивада тижорат билан шуғулланиш мақсадида, ундан 900 чақирим узоқда жойлашган Долгий оролидан ўн бешта туяга ҳар хил моллар ортиб йўлга тушдим. Ўзимга ҳамроҳ қилиб оролдан бирше уруғининг оқсоқоли Калманбет Шатикаевни йўл бошловчи, яна тўрт нафар қирғизни хизматкор қилиб ёлладим. давоми…

Карим Баҳриев: “Ижод – индивидуал, хос жараёндир” (2017)

– Сизда адабиётга илк ҳавас қачон уйғонган, матбуотдаги илк чиқишларингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни эслаб ўтсангиз. – Дабдурустдан бир нарса деб жавоб бериш қийин, албатта… Чунки ҳар қандай осон жавоб юзаки бўлиб қолади. Ҳар бир болада давоми…

Моҳигул Юлдашева. ХХ аср Хива тазкирачилиги

Мумтоз адабиётшуносликнинг асосий жанрларидан бири бўлган тазкира туркий тилда Алишер Навоий ижодида илк бор кузатилган бўлса, Навоийдан кейинги туркий ва форсий тазкирачилик тараққиётига “Мажолис ун-нафоис” сезиларли таъсир кўрсатгани бу асарнинг форс тилига уч марта таржима этилиши,[1] туркий дунёда унга назира давоми…

Жаъфар Холмўминов. Фалак жомидан май сипқорган Хайём

Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маъ­на­вий” асарида келтирилган ҳикоятга кўра, ҳиндлар бир филни қоронғу уйга олиб кирадилар. Филни умрида кўрмаган кишиларни ҳам бирма-бир ўша уйга киритадилар. Зулматда филни кўз билан кўришнинг имкони йўқ эди. Шунинг учун ҳам кирганлар қоронғуда қўл чўзиб, пайпаслаб, давоми…

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловининг ғолиблари аниқланди

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари эълон қилган “Энг гўзал ҳикоятлар-2” танлови якунланди. Унда мухлислар энг гўзал ҳикоятлар таржимаси ва ўзлари ҳамда яқинлари ҳаётида юз берган реал воқеликлар тасвир этилган ҳикоялар билан иштирок этдилар. Танловга 200 дан ортиқ ҳикоя келиб тушди. Шундан давоми…

Абдунаби Бойқўзиев. Унутилаётган, хира тортиб бораётган сўз ва шеваларимиз

(Ўзбек тилининг “Қизил китоби”га) Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиздан путур кетаётган бўлса! Тил – миллатнинг қалби, деган эди Жан Жак Руссо. Демак, тилнинг қашшоқлашиши  миллат маънавияти ночорлашаётганидан давоми…

Сирожиддин Саййид. Икки аср — бир ҳаёт

Жаҳон шеъриятининг йирик намояндаси, таниқли рус шоири Андрей Вознесенскийнинг ўлими ҳақидаги ногаҳоний хабар ўша кунги дунё воқеалари орасида зудлик билан тарқалган хабарлардан энг нохуши ва кутилмагани бўлди. Жаҳонда рўй бераётган шунча уруш-низолар, ёнғинлару сув тошқинлари, ҳалокатлару оламшумул спорт мусобақалари ҳам давоми…

“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига марҳамат!

www.ziyouz.uz ва www.qadriyat.uz сайтлари “Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловини эълон қилади. Танловда энг гўзал, ибратли ҳикоятлар таржималари ҳамда ўзингиз ҳаётда кўрган ёки яқинларингиз ҳаётида юз берган реал ибратли ҳикоялар билан иштирок этишингиз мумкин. Танлов тартиби: Танлов учун ўзингиз таржима қилган ҳикоят(лар)ни давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Постмодернизм: моҳият, илдизлар ва белгилар

Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, ижтимоий, давоми…