Салим Ашур. Қор майдалаб ёғарди (ҳикоя)
Баҳром компютерни ўчиришга шайланаркан, нохос телефон устма-уст жиринглаб қолди.У кун давомида қўнғироқлардан безиб қолар, ҳар гал телефоннинг «варажаси» тутганда ток ургандек сесканиб кетарди. Ҳозир юраги дукурлаб гўшакни кўтараркан, биринчи ўринбосар дағал овозда дўриллади:– Ходимларнинг бир кунлик ҳисоботини, эртанги иш планини давоми…