Содиқ Норбоев. “Руҳий эврилиш машаққати”

Ўтган ХХ аср адабий-илмий муҳитида кечган жараёнларни пухта таҳлил этиб, шу асосда келажак режаларини тузиш адабиётшуносларимиз зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Зотан, ушбу аср миллий адабиётимизда уйғониш, янгиланиш даврини бошлаб бергани, шу билан бирга, истибдод мафкураси тазйиқу тақиқлари унинг сўнгги давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Хуршид Дўстмуҳаммад қиссачилигида метафора ва тимсолли ишоралар

Ҳозирги ўзбек насрининг фаол ёзувчиларидан бири Хуршид Дўстмуҳаммад ҳисобланади. Муаллиф шу кунга қадар прозанинг роман, қисса, ҳикоя, эссе, бадиаъ жанрларида баракали ижод қилди. Қисса насрнинг ўрта жанри бўлиб, роман, ҳикоя, эссе каби бошқа жанрлар орасида унинг алоҳида ўрни бор. Ўзбек давоми…

Нормурод Норқобилов. Ўғри (ҳикоя)

У ўмарган соатини уйидагилар кўзидан бекитиб юришга ҳарчанд уринмасин, барибир учинчи куни эрталаб қўлга тушди. Шу кезгача соатни мактабга кетаётиб йўлда билагига тақиб, қайтишида эса сумкасига солиб, яширин сақлаб келаётганди. Бари ҳеч кутилмаганда содир бўлди. Бугун у нонуштадан сўнг, кундалик давоми…

Ориф Ҳожи. Ҳаваскор бедана (ҳажвия)

Уни менга бедана деб тақдим этдилар. Қимматбаҳо ликобчада бутларини беданавор тарвайтириб ётган чумчуқ ҳол тили билан арзи ҳол қилди. – Эй одамзод, сабр қилиб менга тиш урмай турсанг, ўз тарихимни айтиб берар эдим. Унинг кутилмаган бу фарёдини эшитиб, розилик маъносида давоми…

Дамин Тўраев. Сизиф ривояти ўзбек адиби талқинида

Қадим юнон мифологияси хазинасидан олинган афсона, ривоят, масаллар жаҳон маданияти тарихида жуда кўп адиблар, шоирлар, рассомлар, бастакорларга илҳом берган. Юнон мифлари асосида ёзилган Гомернинг “Илиада” ва “Одиссея”си, Овидийнинг “Метаморфозалар”и, Вергилийнинг “Энеида”си, Эсхилнинг “Занжирбанд Прометей”, Софоклнинг “Шоҳ Эдип”, “Антигона”, “Электра”, Эврипиднинг давоми…

Ўрозбой Абдураҳмонов. Ютқазаверайлик (ҳажвия)

Стадион трибуналари шовқин-сурондан ларзага келмоқда… “Қани, “Амударё!” Олға энди! Ие-ие, қийшиқоёқ, ходатаёқ!” деб бақирдим мен ҳам элдан қолишмай. Командамиз ҳужумчиси Бекпўлатов оёғи остидаги тўпни олдириб қўйган эди. “Э, маймоқ! Ўйнасанг, дурустроқ ўйна, бўлмаса йиғиштир!” қувватлади олдимдаги қатордан биров. Чинданам стадионга давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. WО AI NI (ҳикоя)

Беҳрузга Бек девордаги соатга кўз қирини ташлади – 3 дақиқаси кам 21. Ишига берилди. Одатдагидек бу пайтда хўрандаларнинг оқими сустлаша бошлайди, онда-сонда аллақайтларда санқиб оч қолган тўдалар гангур-гунгур, шовқин-суронлар билан ёпирилиб келмаса, яккам-дуккам мижозлар киради холос, ошхонага. Уззукун тик оёқда давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Ишонч (ҳикоя)

Кўзинг – ўзингники, қулоғинг – ўзганики. Ўзбек халқ мақоли. – …Одамбой ака, келинг… Эрталабки мажлисда айтилганидай: бугундан бошлаб шу икки қизга бошлиқсиз. Ҳозирча… Тез орада дугоналарининг таътили тугаса, булар ҳам кўпайишиб қолади. Танишинглар: бу – Нозигул, буниси – Лобар. Мана давоми…

Чоршанби Деҳнавий. Бир бурда нон (ҳикоя)

Маматқул ишдан кеч қайтди. Ҳовлисини қоронғи кўриб, хавфсиради. Эшикка ўнгланиб ўнгланмай: – Ҳалима! – деди нохуш оҳангда. Уйдан қизи югуриб чиқди. – Нега ҳамма ёқ зим-зиё?! Қизи электр чироқни ёқди. Ташқари ёришди. Бироқ Маматқулнинг кўнглидаги ғашлик тарқалмади. – Онанг қани?! давоми…

Бекзод Ўктам. Китобсиз яшаб бўлмайди

Мустаҳкам қалқон Бугун қаддимизни иқтисодий жиҳатдан дадил тутиб олдик. Ўзимизга тўқмиз. Ўз-ўзидан маънавий эҳтиёжни қондиришга зарурат сезаяпмиз. Бунда эса китобдан самарали восита йўқ. Аммо тезкор, шиддатли давримизда бизни китобдан чалғитувчи турли замонавий қулайлик ва воситалар борки, очиғи, улар каттаю кичикни давоми…