Тоҳир Малик. Дездемонанинг “сотка”си (ҳажвия)

Отелло дунёга келиб нима ҳам кўрди-я!(Паттачининг афсуси) Режисеер Остонақулов анчадан бери «Отелло» спектаклини саҳналаштиришни орзу қилиб юрарди. Охири раҳбарият айтди-ки: «Пулдор ҳомий топсанг, саҳнага қўявер. Истасанг «Отелло»ни қўй, истасанг «Уйда чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир»ни қўй», дейишди. Остонақул давоми…

Тоҳир Малик. Янги харита (ҳажвия)

(ишониш унча шарт бўлмаган ҳангома) Жаҳон харитасига ўзгартиш киритишнинг қандай йўллари бор, биласизми? Ҳа, тўғри, бир маҳаллар бунинг учун урушлар қилинган, қонлар тўкилган. Лекин ҳозир ундай замон эмас. Харитага ўзгартиш киритувчи боланинг отаси бақувват бўлса бас. Тушуниб тургандирсиз, «бақувват» деганда давоми…

Тоҳир Малик. Кенгаш (ҳажвия)

(Кенгашли тўй тарқагандан кейин содир бўлган ҳангома) Ҳазрат Алишер Навоий «Эсиз тақдир экан, қайдин билибмиз, азизим, дунёга бевақт келибмиз», деган эканлар. Ҳазрат бу дунёда «бадиий кенгаш», «таҳрир ҳайъати» деган нарсалар борлигини билганларида эҳтимол бундай демасдилар. Тасаввур қилиб кўринг: «Фарҳод ва давоми…

Тоҳир Малик. Яшасин, мўйлов! (ҳажвия)

(Буни ўқигач, “шўргинанг қурсин, мўйлов!” деб юбормасангиз бас.) Мусича чумчуқнинг инида тунаб қолган куни “Мўйловчиликни ўрганиш билмий-текширмаслик институти”да  Маънижон Ҳузуралиев “Йигирманчи асрнинг олтмишинчи йилларида мўйловчилик ҳаракати” деган мавзуда  чаланомзодлик диссертациясини ўрнига қўйди. Бу маросимда меҳмон сифатида иштирок этсамда, “ўрганган кўнгил давоми…

Тоҳир Малик. Хотинтанлов (ҳажвия)

(Буни ўқинг-у “Худо ўзинг асра!” деб қўйинг.) Қорни оч одам сергўшт палову бўрсилдоқ нонни орзу қилгани каби бўйдоқнинг дарду ҳасрати момақаймоқ қизларда бўлиб қолади. Овози раста бўлган кундан бошлаб то уйлангунига қадар ўтган узоқ йиллар мобайнида ўтирса ҳам, турса ҳам, давоми…

Тоҳир Малик. Ҳал қилувчи ўйиндан репортаж (ҳажвия)

Тўп тепишларингдан айланайин “Пахтакор”, дунё ўзгариб кетяпти-ку, аммо сен қандай туғилган бўлсанг, шундайлигингча турибсан. Ҳорижнинг футболчиларини футбол нималигини билмаганлар  мақтайди. Алаканинг итидай югургани югурган. Биров туртиб йиқитса ҳам, ёта қолмайди. Иштонининг ичига бурга кириб олганми, сакраб туриб кетаверади. Ҳе, нодон, давоми…

Тоҳир Малик. “Бозор иқтисоди” (ҳажвия)

(Аввалги ҳангомага илова бўлмиш бу баённи ўқиш шартмикин?) Хотинининг макридан бехабар Норқул маошининг маълум бир қисмини улфатчилик учун яшириб, уйига қайтди. Келсаки, доим очиқ турадиган эшик ёпиқ. Қўнғироқни чалди. Хотини эшикни қия очиб, бу хонадоннинг бугундан эътиборан бозор иқтисодига ўтганини давоми…

Тоҳир Малик. Кўргазмали қурол (ҳажвия)

Илтимос, бу воқеага ҳечам ишонманг. (Ўқиғувчи.) Дунёда исми жисмига монанд келмайдиган одамлар кўп. Шулардан бири  – Йўғонбой. Отаси раҳматли унга нима мақсадда шундай исм берганини ўзи ҳам билмасди. Бўрининг ёнида яшаган қўйни тасаввур қилинг-у Йўғонбойни кўз олдингизга келтираверинг. Қовурғаларини бемалол давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Дардисар “никоҳ” (ҳажвия)

— Сенга уйландиму, шўрим қуриди, шўрим!— Бақирманг-э! Илгаридан шўрпешона эдингиз ўзи. Тағинам, сизни мен одам қилдим.— Вайса-я, вайса!— Ҳа, нотўғрими? Ҳовли-жой у ёқда турсин, энгил-бошингиз ҳам йўқ эди. Менинг сепим билан одам бўлиб юрибсиз.— Нима-нима? Сепингни уй-жойга ишлатганинг кўзингга кўринибди-ю, давоми…

Мирзо Аҳад. Тўйга келинглар (ҳажвия)

Мен бундай дориломон замонда яшаётганимдан хурсандман. Уйланаман, деб бош оғритмайман. Керак бўлса қизларнинг ўзлари уйимга совчи юборишади. Ўзимни ҳам отам қўл-оёқли қилиб тарбиялаганлар. Супур-сидирдан бошлаб, то бола алласигача барисини эплайман. Очиғини айтсам, ҳаёлликкинаман. ҳали бирор қизга қўлимни ушлатганим йўқ. Автобусда давоми…