Аҳмад Аъзам. Тугмачагул (новелла)

Мени маст қилади қирқ йил нариданКитобинг қатига қистирилган гул…Муҳаммад Раҳмон Уни кўрдим. Бекатда, йўқ, бекатнинг орқасидаги дўкон олдида. Дўконнинг у ёғида АЁҚШ бўлар эди, бензин олай деб тўхтасам, бузилиб кетибди, машинамга қайтиб энди ўтираман деганимда у чиқиб қолди. Аввалига нимасидир давоми…

Аҳмад Аъзам. Тиқин (ҳикоя)

Раҳмсиз оломон, сизга не керак?Рауф ПАРФИ Одам — ижтимоий мавжудот, қадим-қадим замонларда ҳайвонларни кўплашиб овлаган вақтларидан бери келаётган кўникма уни доим ўзини тўдага уришга, кўпчилик билан, кўпчилик ичида бўлишга ундайди. У ёлғиз қололмайди, ёлғизликнинг ўзи ҳам кўпчилик  орасида маънили, кўпликка давоми…

Анвар Намозов. Азал котиблари (қисса)

1 Холиёр устига чойшаб ёпилган оёқларини қимирлатди. Теп-текис солинган чойшаб тагида улар каравотнинг нариги учигача қимирлаши керак эди-ку… Энди оёқларининг, тўғрироғи, оёғининг панжалари бешта, товони битта. Энди ҳатто тиззаси ҳам битта. Оёғи эса бир яримта, ундан ҳам камроқ.Энди у чопиб-чопиб, давоми…

Анвар Намозов. Нотаниш (қисса)

Ғайбаров тебранма курсида ўтирар экан, кўзларини юмиб олган эди. Иш оғир, ўзига хос юки бор. Мансаб пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш четдан қараганда, яхшидир, аммо унинг залвори, машаққатларини ҳар ким ҳам ҳис этолмайди. Ақлий меҳнат бўлса-да, тинкангни қуритади, эзиб ташлайди. Ютоқиб-ютоқиб чекканингда давоми…

Абдунаби Ҳамро. Қирқ йиллик қасос (ҳикоя)

Махсум қилдек бўйни устида ликиллаб турган муштдеккина бошини тўхтовсиз силкий бошлади. Гўё шундай қилса, дахшатли туш таъсиридан қутиладигандек эди. Аммо бу туш деганлари хира пашшадек нуқул айланар, ҳар сафар янги-янги тафсилотлар келиб қўшиларди.Чол инқиллаганча тўрта тахтадан қўпол ясалиб, остига саккизта давоми…

Абдунаби Ҳамро. Избоқ (ҳикоя)

Душманнинг келаётгани аниқ эди. Сардор Шамолқоя остида кенгаш гулхани ёқишни буюрди. Коҳиннинг минғирлаганига эътибор бермай, қабила аҳлини тўплади. Жангчилар, оқсоқоллар, аёллар, болалар гулхан олдида қомат кериб турган Сардорнинг оғзига тикилдилар.– Қарлонлар келяпти, – деди у жангчиларга бир-бир син соларкан, – давоми…

Усмон Азим. Севги (ҳикоя)

Бошимга тушди ғам тиғи, бало тоши, ажал захми,Кўр, эй, ҳижрони золимким, нелар бошимга келтурдинг.Алишер Навоий Абдураҳмон Чаганада вояга етган. «Туғилиб, вояга етган» деб ёзмаётганимизнинг сабаби шундаки, унинг қаерда туғилганини ҳеч ким, ҳатто ўзи ҳам билмайди. Вояга етган жойи эса аниқ давоми…

Усмон Азим. Бировнинг умри (ҳикоя)

Чаганада ғаройиб одамлар кўп. Аммо Панжи полвон ғаройибларнинг ҳам ғаройиби. Масалан, байрамларда марказдаги ягона кўчадан қулфу яшил кийиниб, алвон туғлар кўтарганча, жамоа-жамоага бўлиниб, аскарларга хос сафларга тизилган бахтиёр намойишчиларнинг хуррам кайфиятларига мос тушмаган ишлар қилади. Яъни, тахтадан муваққат ясалган минбарда давоми…

Усмон Азим. Ғоз (ҳикоя)

Алпомиш чоҳга тушганини биласиз. Чоҳга ярадор ғйз қулаганини ҳам биласиз. Ғозни отолмаган шакаман мерган ору номусдан юрак бағри эзилиб йиқилганини ҳам биласиз. Алпомиш ғозни даволаб, қанотига хат бойлаб, юртига элчи қилиб учирганидан ҳам хабарингиз бор. Ғоз яна мерган кулбаси устидаги давоми…

Ғаффор Ҳотамов. Ота (ҳикоя)

Аслида мен моддиюнчиман. Аллоҳ таолога шак келтирган жойим йўқ, аммо… Биласизми, эсимни танигач, кечган умрим Русияда ўтган. Шу бепоён мамлакатда аввал номзодлик, кейин докторлик ишимни ҳимоя қилдим. Илмий раҳбарим кўп маърифатли олим эди, қатағон зулмининг борки ситамини бошидан кечирган, бу давоми…