Мирзо Аҳад. Раҳмат (ҳажвия)

Одамлар қандай қилиб машина олишаркан-а? Мўминжон Қобилович еб-ичишдан, кийишдан иқтисод қилиб, узоқ йиллар енгил автомобил харид қилиш учун пул жамғарди. Бироз юрган бўлса ҳам яхши сақланган “Жигули” сотиб олди. Гаражга пули қолмагач, ноилож машинасига замонавий сигнализация ўрнатди. Кўнгли хотиржам бўлиб давоми…

Мирзо Аҳад. Жўжахўроз (ҳажвия)

Иномжон ўрта мактабни зўрға битирганига ўн йилча бўлди чамамда. У шу йиллар давомида ўз ёшидан кўпроқ ишхона эшигига бош суқиб, қош қўйиб чиқди. Лекин бирон жойда уч-тўрт ой сабр қилиб фаолият кўрсатмади. Унинг бахтига мендек холаваччаси бор экан. Каминанинг қўли давоми…

Илҳом Зойир. Рўмолча (ҳажвия)

Фабриканинг йўлиданРўмолча топиб олдим.Топиб олди деманглар,Меҳнатга сотиб олдим.(Ўзбек халқ қўшиғидан) Рўмолча Отелло учун отамерос. Отаси никоҳ кечасида онасига рўмолчани берган экан. Отелло яхши эслайди, мазаси бўлмай қолган пайтларида онаси уни шу рўмолча билан елпиб ўтирарди. Қарангки, кунлар ойларни, ойлар йилларни давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Пиллапоя (ҳикоя)

(Устозларимга бағишлайман)Агар ҳақиқат менинг юзимга оёқ босиб               ўтишни тақозо этсаю сен буни қилмасанг, асло рози эмасман.   Баҳоуддин Нақшбанд . Пиллапоя бўлдим сенга, азизим, Сен ҳам гал келганда пиллапоя бўл! Эркин Воҳидов. Одамларнинг оқими худди пишқириб оқаётган дарёни эслатарди. Кимдир давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Сўз (ҳикоя)

Эр-хотин машинага ўтиришдию дала ҳовлига йўл олишди. Йўл узоғи ундан-бундан гаплашиб боришди. Айниқса, эрнинг завқу шавқ билан айтган аскияларидан хотиннинг ичаклари нақ узилгудек бўлди. “Бас, бас қилинг, дейман, илтимос!” дея қийқирганча эрнинг елкасига уриб ҳам турди хотин. Хуллас, машинанинг ичида давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Унутилган най навоси (ҳикоя)

Тинглагил, най не ҳикоят айлагай,Айрилиқлардан шикоят айлагай.Мавлоно Румий Олис-олисларда чалинган ҳазин най саси ниҳоят яқинлашиб, шундоқ қулоқлари остида янграганда А. чўчиб уйғонди. Уйғондию негадир бу сафар най садоси уйқуси билан бирга ўчмади: аксинча, эндигина у кўз очган хобхонани, даҳлиз ва давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Қайтиш (ҳикоя)

1. Бугун у ишдан кетди. Ишдан-а?!.. Ҳа-ҳа, ишдан кетди деяпман мен сизга… Бақирганим йўқ. Мен бор йўғи унинг ишдан кетганидан хабар бераяпман. Шу тобдаги кўнгил ҳолим унинг ишдан кетганлиги ҳақидаги хабар мазмунига мос. Тўғрироғи, хабар мени ўз сажиясига кўра созлаб давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Тош (ҳикоя)

(ёки Ёвузликнинг туғилиши)Негадир юрагим сиқилаверади. Йўқ, чамаси, нима учун бу ҳолга тушишимни биладигандекман. Лекин гап бунда эмас, балки давомийликда. Ахир биз одамзод қалби шаббодага тутилган япроқ мисол айланиб – ўзгариб туради, дея биламиз, модомики шундай экан, нега тушкун кайфият менинг давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Узоқдаги Дилнура (ҳикоя)

– Ало… Козим ака? Ало!.. Бу мен – Нозим… – Нозимжон?.. Яхшимисан, иним? – Ака… Козимжон ака!.. – Лаббай, ука. Гапирсанг-чи, тинчликми?.. – Нима бўлди?.. – хаёли ота-онасининг омонат жонига кетди Козимжоннинг. – Юнус тоғам… Тоғамни бериб қўйдик… – А?!.. давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Кўзини очиб юмган одам (ҳикоя)

Кўзларимни очганим ҳамон савқитабиий ёрдамида ҳис қилдимки, устозимнинг кўзлари мангуга юмилибди. Э воҳ!..Жанозасига улгурай, дея жадал йўл тадоригини кўрдим. Уйдан ташқарига чиқарканман, кўзим негадир ҳув баланд тоғлар бошида худди оқ рўмол янглиғ солланган чиройли, маҳобатли, оппоқ булутларга тушди. Азадор бўлишимга давоми…