Анвар Обиджон. Беркиниб олган сирғача (ҳикоя)

Барчиной томорқада ўйнаб юриб, чап қулоғидаги сирғачасини йўқотиб қўйди. Дадаси яқиндагина олиб берувди. Жуда чиройли эди, ям-яшил баргга ўхшаб ясалган эди. Балки, анави ариқчанинг бўйида ётгандир-у, Барчиной унинг тусини ўт-ўланлардан ажратиб ололмаётгандир. Балки, беркинмачоқ ўйнагиси келиб, шунчаки яшириниб тургандир.Аям билиб давоми…

Анвар Обиджон. Ҳакка холанинг иғволари (ҳикоя)

Баҳром ҳақида иғво Туришини қаранг – қўли чўнтакда, оғзи қулоғида. Худди биров текинга хўрозқанд бераётгандек илжаяди. Ундан кўра, уйга кириб “Алифбе”ни титкиласанг-чи, кўчада нима бор сенга.Ўтакетган қизғанчиқ бола шу Баҳром. Тунов кун қараб турсам, бир қўлида сумка, бир қўлида пашмак, давоми…

Анвар Обиджон. Мақтанчоқ (ҳикоя)

Мардивой ҳақида гап кетгудек бўлса, “мақтанчоқ” деган сўзни ҳам албатта қўшиб айтишади. Одам, мақтанчоқ бўлганга яраша, сал ботирроқ бўлса-ку, бир нав. Аммо, учраган кимсага осмондан келиб гапирса-ю, ўзи чумчуқ “пир-р” этса, юраги “шир-р” этадиганлар сирасига кирса, кўпчиликка масхара бўлгани қоларкан.Марди-мақтанчоқ давоми…

Анвар Обиджон. Қўғирчоқлар (ҳикоя)

Гулсанамнинг туғилган кунида дадаси унга ажабтовур қўғирчоқ олиб келди. Сочлари майда ўрилиб, бошига кўк рўмол чандилган, эгнига атлас кўйлак кийдирилган бу ёқимтой қўғирчоқни бир силтаб қўйсангиз бас – ичига ўрнатилган митти мослама ўз-ўзидан ишга тушиб, “Қизалоқ” роса йиғлаб беради.Гулсанам уни давоми…

Анвар Обиджон. Гулихоннинг гулзорчаси (ҳикоя)

Гулихон ойнаванд айвонда нонушта қилиб бўлиб, ташқига чиқди-ю, тўғри гулзорча томонга чопқиллади. Бу – ўз-ўзининг гулзорчаси. Бувиси эрта баҳорда ариқча ёқасидаги ернинг супрадеккина жойини кетмонда юмшатиб берди. Гулихон гул уруғларини сепиб, ёғоч сопли қуштирноқда уларни тупроққа аралаштирди. Мана, кунлар зувиллаб давоми…

Анвар Обиджон. Одобли бўлиш осонми? (ҳикоя)

Миттигина, қувноққина, ебтўймасгина бир сичқонча бор экан. У суюкли онажониси билан бирга қишлоқдаги энг баланд, энг кўркам уйнинг энг чуқур кавагида яшар экан.Бир куни онажониси тўлпоқ Сичқончанинг бурнига бурнини ишқаб эркалатибди-да: “Мана, оёқ пайларинг пишиб, тилинг сайроқланиб, ташқарига ўзинг чиқиб давоми…

Анвар Обиджон. Оловжон (ҳикоя)

Кунлар исиб, талон-тарож мавсуми бошлангани муносабати билан Қумурсқалар подшоси саройида катта зиёфат берилмоқда эди. Базм авжга минган чоғда Юмалоқполвон исмли лашкарбоши ҳаллослаганича шоҳнинг ҳузурига кириб келиб, гап бошлади:– Олғир қўшинларимиз сахий одамлар қоққан дастурхондан тушган увоқларни ўша заҳотиёқ қуршовга олишга давоми…

Нурулло Остон. Мужик нимани хоҳлайди? (ҳажвия)

Илгари қайсидир бир дарслик китобида бир оёқда турган мужикнинг сурати бўларди. Дарсликни очсам, у ҳамма вақт бир оёқда муғамбирона илжайиб турарди. Нега бу бечора бир оёқда туради, деб ҳайрон бўлардим. Орадан йиллар ўтиб бунинг сабабини энди тушуниб етаётгандайман. Уйидаги машмашалар давоми…

Нурулло Остон. Эски дўкон (ҳажвия)

Ҳозир нима кўп-тўйлар кўп. Қариндош-уруғ, ошна-оғайнилардан худо берган-никоҳ тўйидан чиқиб суннат тўйига, ундан чиқиб Пайғамбар ёши, мучал тўйига бўзчининг мокисидай югураман. Айниқса, рўза олдидан ҳамма бараварига келишиб олгандай қичаб қолади. Эрталаб тўй, тушда тўй, кечда тўй… Бормасанг, астойдил хафа бўлишади. давоми…

Нурулло Остон. Уйланиш (ҳажвия)

Одам боласи туғилади, вояга етади, ҳамма нарсага ҳавас қилади, орзулари оламга сиғмайди, уйланади, болаларим деб югуради, қуёш шарқдан чиқиб ғарбга ботганидай, худди шундай  ташвишларни зурриёдларига қолдириб этагини силкиб кетиворади. Болалар ҳам отаси қилган хатони такрорлайверади. Хўш, хато нимада? Ҳамма хато давоми…