Анвар Обиджон. Зиёлича олишув (ҳажвия)

Ҳашарот учса, қаноти бўксиб йиқиладиган ғира-шира тонг эди. Жиғилдонига мих тиқилган қўйдек уватда «хир-хир»лаб типирчилаётган Парриқ минғи чўчиб уйғонди-ю, ёнгинасида ёнбошлаб ётган Мамашотининг бақрайма кўзидан баттар шайтонлаб, «Абва-а!» деб чинқирганича, найзага чап берган тўнғиздек четга сапчиди.– Ие, ҳа? Тушингда болалар давоми…

Анвар Обиджон. Олий табақали меҳмонлар (ҳажвия)

Бор-йўғи қалбаки соқолу ясама соч, тўшакнамо устки кийимлару уч-тўрт чаплам упа-бўёқлар Уруғалини қорбобога, Қуруғалини қорқизга айлантирди-қўйди. Илгари униси устахона мудири, буниси чирмандачилар тўгарагининг «ғилдиратувчи»си бўлиб ишлаганлиги ҳурмати мактаб қоровуллигидан ҳамон ҳайдалмай келаётган пиёниста амакиваччалар бугун совғасевар болаларнинг диққат марказида, ўқитувчиларнинг давоми…

Анвар Обиджон. Олтин васвасаси (ҳажвия)

Устоз Неъмат Аминовнинг латифасидан илҳомландик. – Отаси, тушликка нима қилай?– И, и! – бир сесканиб тушиб, хотинига олайиб боқди Алирафиқ. – Кечаги маставони итялоққа тўквордингми? Ҳе, уволига қолгур! – Ана, турибди маставонгиз… бир коса чиқиб-чиқмайдиган.– Ичига қаттиқ нон бўктириб иситсанг, давоми…

Анвар Обиджон. Ортиғалининг ўзгинаси (ҳажвия)

Ошхонадаги жавон ёнида сейфнинг калитини йўқотган ғазначидек уймаланиб юргани сайин, Умрзоқни тер босиб, бош оғриғи баттар кучая борди. Охири пешанасига танғилган нам сочиқдан буғ таратганича келиб, ўзини диванга ташлади. Шу заҳоти эшикнинг қўнғироғи ғалаён кўтарди: «Жир-р-ринг!»– Кир-р-ринг! –деди Умрзоқ, қўнғироққа давоми…

Анвар Обиджон. Охирги седанатут қиссаси (ҳажвия)

Ҳамма ухлаганда Бойхўроз дарвозани имкон қадар ғижирлатмасдан очиб, кўчага чиқди. Икки ҳатлаб йўлкадан, бир ҳатлаб ариқча кўпригидан ўтди. У ёқ-бу ёққа аланглаб олиб, танаси бир ярим белбоғли седанатутга яқин борди, унга биқин тираб, кавагига қўл суқди. Қўлтиғи кавак четига тақалганда, давоми…

Анвар Обиджон. Ғилай сичқон (ҳажвия)

«Хўш, сизни нима безовта қиляпти?» – деган одатий саволга бемор: «Сичқон!» – дея ғайритабиий жавоб қайтаргач, Ҳабиб табибнинг ҳайратдан киприклари керилиб, қулоғига шапалоғини тутди:– А, лаббай?!– Хўжайинимни сичқон тинч қўймаяпти, сичқон! – тинкаси қуриб, тили гапиришга ҳам қовушмаётган эрининг ўрнига давоми…

Анвар Обиджон. Талабларга биноан (ҳажвия)

– Ғат, ғат! Ғиттир-ғит! Ғат, ғат! Ғиттир-ғит!..Ғилдираги ёғланмаган кўтакаравани эслатувчи бу сурункали нағма шоир Нашватийнинг жонини ҳиқилдоққа келтирди, қаламини хонтахтадаги қоғозга санчгудек уриб, оғзини қўшни хонага замбараклантирди:– Бас! Йиғиштир! Тўхтат! Ҳе, ўша ўтмас аррангни…– Ҳа?! Нима гап?!Ошхона томондан силтовли товуш давоми…

Анвар Обиджон. Энг истеъдодли ўлик (ҳажвия)

Коллеж томошохонаси «Чап-чуп чайна» фирмасининг хайрия тадбирида, яъни талабаларга биттадан текин сақич тарқатилган унутилмас кунда ҳам бу қадар каллабозор бўлмаганди. Ичкарига вақтида ёриб киролмаган ўспиринлар ўриндиқ четидаги йўлкаларда боғланган поядек зичланиб туришар, кўзга ора-сира чалинаётган қизлар безовталаниб ғимирлашар, улардан бирининг давоми…

Анвар Обиджон. Бузоқ гувоҳликка чақирилсин! (ҳажвия)

Хурмо остидаги сўрида ойдиндаги оқилондек қазиланиб ётган Оймаматнинг ҳаловатига вижирлоқ хотини яна путур етказди. «Қош қорайиб қоляпти, бузоғимиз яйловда тунамасин энди», деган сибизғасимон товуш унинг қулоғига сувараклар галасидек ёприлиб кириб, миясини тимдалади. Тилининг учига тўпланган сассиқ сўзларни сўлакка қўшиб туфлагач, давоми…

Анвар Обиджон. Мишмишали (ҳажвия)

Ҳазрат Ҳувайдо ғазаллари қора қўчқорнинг ёғига илик қўшиб дамланган половдан ҳам кучлироқ эканини бот-бот урғулаб юргувчи Абдураззоқ қори бир пистачақди суҳбатда: «Эслик аёл ҳатто қадамининг товушини ташқарига эшиттирмайди», деб нақл қилганди. Зап айтган экан-да. Пок-покиза хонадонга мағзавасел ёприлиши Юрсинойнинг ўша давоми…