Шукуржон Исломов. Пайпоғим… (ҳажвия)

Пайпоғим ва галстугимнинг ранги бир хил, – дейди биз билан суҳбатда эстрадамизнинг ёрқин юлдузи, ёшларнинг севимли қўшиқчиси Калон Димоғов Газетамизга ёғилиб келаётган хатлардаги талаб ва истакларни инобатга олиб, бугун  телеекран ва ФМ тўлқинлари орқали Сизга яхши таниш бўлган ёш санъаткор давоми…

Шукуржон Исломов. Қизғин баҳс ва танқид (ҳажвия)

Яқинда мен ишлайдиган бошкармада демократия сари бир қадам қўйилди.Биз зиёли инсонлармиз, демократияни баъзи бировлар тушунганидек “хоҳлаган одам хоҳлаган овозда хоҳлаган гапини гапира олиши” деб тушунмаймиз. Агар кичкина одам каттакон одамни асосли танқид қилиб чиқса ва ўша кичкина одам калтак емаса давоми…

Назокат Азим. Тенгсизлик (ҳикоя)

Тенгсизлик” билишимча, Назокатхоннинг дастлабки  машқларидан. Лекин бундан бехабар одам уни бемалол  насрда анча-мунча қўли келиб қолган муаллифнинг асари дейиши мумкин. Демак, аслида қизимизнинг зуваласида ёзувчилик иштиёқи бўлган-у, китобни кўп ўқиб, ҳаётнинг паст-баландини кўп кўргачгина юзага чиққан:ёзмасанг бўлмайди!Менга ҳикоядаги замон манзараларига давоми…

Жуманазар Бекназар. Карвон (ҳикоя)

…Қуёш айни тиккага келган. Ундан таралаётган нурлар қум зарраларини аёвсиз қизитарди. Қум барханлари орасида ҳорғин ўрмалаётган туялар устида чайқалиб кетаётган аҳли карвон юзларини оқ сурп матолар билан ёпиб олишган бўлсалар ҳам ўзларини тандир ичида тургандек ҳис қилмоқда эдилар. Айниқса, бугун давоми…

Жуманазар Бекназар. Меҳрнинг аччиқ синови (бадиа)

1 Тоғ чўққиси узра отилиб чиқаётган булоқнинг ҳавасни келтирадиган зилол суви шиддат билан пастга энар, унинг томчилари қуюқ ва бўлиқ майсаларга, баргларига, гулларига осилиб олишарди-да, сўнгра қуёш нурларида ажиб товланиб, хоҳлаганича ўзларини ранглантирмоқда эдилар. Мафтункор гуллар баргининг ўртасига қўнган ¬асалари давоми…

Фаррух Жабборов. Туя думига илинган мактаб (ҳажвия)

Танишув Жўғрофия дафтарингизга ёзиб қўйингким, мухбиримиз Абу Колумб ибн Берунийнинг хабар беришича, Аломат қишлоғида ҳам “супермактаб” топилибди. Унинг координаталари ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин Тошкентдан узоқлиги аниқ. Мазкур мактабнинг физика, кимё, жўғрофия, математика…  фанлари ўқитувчиси (ўқитувчилари деб ёзмоқчи эдик, ҳаммаси давоми…

Фаррух Жабборов. Трамвайда юриш машаққатлари (ҳажвия)

“Ёзувчи нафақага чиқмайди”. Тоғай Мурод айтган. “Ёзувчи дам олаётганда ҳам ишлайди”. Абдулла Қаҳҳор айтган. Масалан, бировнинг оёғини трамвай босиб кетса, ёзувчи вазиятни, одамларнинг ўзини тутишини тасвирлаб қоғозга тушириб қўйиши керак. Мабодо қачонлардир асар ёзишда шу эпизодга зарурият туғилса, ҳеч ким давоми…

Фаррух Жабборов. Шаҳарнинг пашшалари (ҳажвия)

Чўлда пашша бўлгич эди, пахтазор далада пашша бўлгич эди. Тошконингда ҳам пашша кўп экан. Мен қишлоқнинг боласи бўлсам, кенг дала-яйловда елиб югуриб юрган бўлсам, шаҳарингнинг бетонига қандай сиғай, деразаларни ёппасига очиб қўяман-да. Китобларда ўқиганим бор, “Очиқ жамият” деб. Пашшалар ҳам давоми…

Ҳулкар Тўйманова. Муаллима (ҳикоя)

— Зулхумор, йиғиштирсанг-чи шу ишингни? Етти ёт бегона боллар ўқишга кирса, сенга шаҳар олиб берармиди? Ишим битди, эшагим сувдан ўтди деб кетади бари, сенга шу керакми?Бу — бўлар-бўлмасга жаврайверадиган эри, кунда-кунаро “чақиб” турмаса кўнгли жойига тушмайди. Зулхумор айвонда босар-тусарини билмай давоми…

Маъсума Аҳмедова. Биллур гулдон (ҳикоя)

Катта иморат пастида бозор қизийди. Қўшни кампирлар пастаккина курсичаларда ўтирадилар. Эрмак қилиб, савдо қиладилар. Олдиларида турфа буюмлар ёйилган, ранг-баранг пуфаклардан тортиб, банка қопқоқларию чинни идишлар…Биров пайпоқ тўқиганича олдидаги эски қўғирчоқ, сирли кастрюлга аҳён-аҳён ўтиб қолган ўткинчиларни чорлайди. Бирови олдидаги нарсаларни давоми…