Наби Жалолиддин. Тўрт томон қибла (ҳикоя)
Ёзувчи Баҳодир Мурод Алига бағишлайман. Шом намозини тугатгач, “Ё Оллоҳ!” дея қийналиб ўрнидан турди. Жойнамози — чакмонини ердан олиб, базўр қоқди-да, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб кийди…Осмоннинг қонталаш чети қимтилаётган лаб каби кичрайиб боради. Осмонга туташиб кетган адоғсиз даштнинг ўт-ўланлари қизғиш давоми…