Бобур Наби. Юлдуз (ҳикоя)
У қўлидаги китобни ёпиб, токчага қўйди. Деразадан қаради – шом вақти бўлибди. Сандал чўғига қўйилган обдастани олиб, ташқарига чиқди. Ҳаво жуда совуқ. Қор тизза бўйи ёққан. Осмоннинг оқиш ранги қалбларга ҳузур бағишлар даражада тиниқ. Ердаги оппоқ қор ва осмон ранги давоми…