Шодиёр Ҳазрат Исмат. Эҳтиром (ҳикоя)

Сафарга чиқишга унчалик ҳам кўзим учиб тургани йўқ эди. Аслида анча вақтдан бери олис сафарга чиқмаган эдим. Манзил ва у ерда ўтадиган кунларнинг муддати ҳам кўп эди. Дастлаб Бухорода бўлдик. У ерни обдон томоша қилдик. Умрим бино бўлиб бу ерларни давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Савргача етмаган сабр (ҳикоя)

Унинг мактабидан кайфияти кўтарилиб келди. Димоғи чоғ. Ким қанча оналарнинг орасида қизининг номини тутиб мақташларидан ҳузур қилиб ўтирди. “Дилрабо яхши қиз. Ҳамма дарслардан ўзлаштириши тузук.Талантини янада ривожлантириш керак. Шеър ёзади. Бундай истеъдодларни асраб-авайлаш зарур.” Синф раҳбарининг бу гаплари қулоғидан кетмасди.Санам давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Уста (ҳикоя)

Уни қишлоғида исми билан кам чақиришади. У ўзидан тинчиган одам. Элга кам аралашади. Умри бино бўлиб, ҳали биров билан ёзилиб гурунг ҳам қилмаган. Давраларда елкасини қисиб, ҳеч ким мендан гина қилмасин дегандай биров унинг ҳамиятига тексаям жим ўтираверади. Устанинг феълини давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Завқ (ҳикоя)

Уни ота-онаси жуда кўп кутишди… Унга атаб бешик, туваку сумакдан тортиб бошқа анжомларгача ният билан олишади ҳам. Аммо у кечикаётган эди. Онаси ҳижолат бўлди. Отаси ҳам ўзини айбдордек ҳис қилди. Боболари ҳам у билан теварак-атрофдагиларнинг олдида ғурурлангиси, мақтангиси келарди… Бироқ давоми…

Шодиёр Ҳазрат Исмат. Мерган Мусо (ҳикоя)

Ер юзида қанчалар шаҳару қишлоқлар бор. Ҳар бирининг ўз одати, анъаналари мавжудки, улар орасида тавофутни илғаш қийиш эмас. Бири бирига ўхшамаган удумларини кўриб ёки эшитиб ҳайрон қоласиз. Тафовут шаҳарлар орасида эмас, балки қишлоқлар ўртасида ва қўйингки, уларнинг одамларида ҳам сезилади. давоми…

Ҳусния Пардаева. Нажот фаришталарининг сабоғи (ҳикоя)

Хайрулланинг кечаси кўрган тушидан юраги ғашланди. Синглиси иккисининг болалиги эмиш. Унинг қўллари дока билан боғлаб қўйилган, ўзи эса тинмай “акажон, қўлларимни кесишмоқчи, рози бўлманг” деб зорланармиш. Кўрган тушидан ташвишланиб, куёвининг қўл телефонига қўнғироқ қилиб кўрди. Куёвидан “Яхши юрибмиз, шукр, “ давоми…

Ҳусния Пардаева. Юлдузини йўқотган одам (ҳикоя)

Азаматнинг бор умиди шу ишидан эди. Ўтган ҳафта келганида бошлиқ “Бизга ишчи керак. Кейинги ҳафта келинг, албатта, қабул қиламиз” деганида ўзида йўқ севиниб кетганди. Бир ҳафта тилла топган гадойдек кўнгли тўқ бўлиб юрди. Бугун тонгда уйғониб, соқолини олди, ўзига оро давоми…

Ҳусния Пардаева. Ёлғизликдан қочиш ёҳуд Ўзгариш (ҳикоя)

Уни ўн йилдан кейин ҳам дарров танидим. Соч турмаги, юзидаги совуққонлик ҳечам ўзгармаган. Кибр билан қаддини тик тутиб, ўрдак каби юриши ҳам ўша-ўша. Ёнидан ўтиб кетдим-у, ички бир овоз яна ортимга қайтишга ундади. Қаршисида ўзимни яна ўн йил олдин имтиҳон давоми…

Ҳусния Пардаева. Соғинч гули (ҳикоя)

Бу йил баҳор ҳар йилгидан кеч келди. Кўкламни соғинганимдан юрагим ўртаниб, ҳар куни деразадан термиламан. Мартнинг ўрталари бўлишига қарамай, одамларнинг чеҳрасида қишнинг чарчоғи сезилиб турибди. Ўтган йили бу пайтда бодом, гилос дарахтлари гуллаб, ўрикка навбат етганди. Бу йил эса барчаси давоми…

Ҳусния Пардаева. Умр адоғидаги ҳақиқат (ҳикоя)

Шуҳрат шифохонадан чиқди-ю, уйига сиғмай қолди. Йигирма икки йилдан бери яшаб юрган уйи кўзига каталакдек тор кўриниб, юрагини сиқарди. Кўнгли кенг ҳовли-жойни, поёнсиз далаларни қўмсайди. Бу уйда эса эртадан кечгача шифтга термилиб ётгани ётган. Шуҳрат дардга таслим бўлганини тан олган давоми…