Компьютерда терасизми ё қўлда?

Замонавий одамлар қўлда эмас, кўпроқ компютерда ёзишга интилишади. Янги технология воситаларини билганлар учун бу ниҳоятда осон ва қулай усул. Бир текисдаги ҳарфлар иш натижасини янада гўзалроқ қилиб кўрсатади. ХХ асрда ёзув машинкалари ва компютерлар кундалик ҳаётимизга шиддат билан кириб келди. давоми…

Антиқа маълумотлар

АФРИКАДАН ЧЕМПИОН ЙЎҚ Яқинда спорт статистикаси билан шуғулланувчи мутахассислар антиқа маълумотга дуч келишди. Унга кўра, шу бугунга қадар ўтказилган барча қишки Олимпиада ўйинларида Африка қитъасидаги давлатлардан ҳеч бир спортчи ғолиб бўлмаган.

Илк грампластинкалар

Зар қоғоз қопланган ғўлани кўз олдингизга келтиринг. Овозни кучайтирувчи карнайга уланган игнанинг учи ўша ғўлага тегиб турибди. Ғўла секин айланяпти. Овоз кучайтирувчи бу карнайга  гапирилса, товуш зарбидан игна ҳаракатга келади ва унинг учи зарқоғозга дам катта, дам ингичка из ўяди давоми…

Машҳур сўзлар: “вақт”дан “тинчлик”кача

“Меҳнат қилиш” эмас – “дам олиш”, “ечим” эмас – “муаммо”, “аёл” эмас – “эркак” сўзлари ўз антонимларига нисбатан бир кунда одамлар томонидан икки марта кўпроқ талаффуз қилинади. “Шахс”. Жинсни англатмайдиган ушбу сўз шериги “нарса” билан энг кўп ишлатиладиган “лексик хомашёлар”дан давоми…

Ўрмонда ҳам болалар боғчаси бор

Фарзандга тарбия бериш, аввало, оиладан бошланади. Бироқ бола тарбиясида  мактабгача таълим муассасалари ҳам муҳим ўрин тутади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, дунё боғчалари ҳақида маълумот бериб боришга ҳаракат қиламиз. Дастлаб ривожланган мамлакатлар қаторига кирувчи Германия боғчалари хусусида.

Даҳоми ёки замондан ўзиб кетган телба?

Нью-Йорк, Ист-Хюстон кўчаси, 48-уй. Бу манзилда ғалати, кўзлари аллақандай нур сочувчи одамови олим яшарди. Унинг граф Дракуланинг қариндоши ва қуёш нурига чиқа олмайдиган вампир эканлиги  ҳақида миш-мишлар юрар, унинг ер шарини бўлакларга бўлиб ташлашга қодир қурол яратгани ҳақида гапиришарди. Бу давоми…

Чори Насриддинов. Кашфиётчидан чиққан ихтирочи

Башарият тарихидаги буюк ақл-заковат соҳибларидан бири бўлган Алберт Эйнштейннинг оламшумул илмий кашфиётлари кўпчиликка маълум. У яратган иккита кашфиёт – махсус ва умумий нисбийлик назариялари илм-фан дунёсидаги энг муҳим таълимотлар сирасига киради. Агар муайян тарихий даврга ўша кезларда яратилган янгиликлар нуқтаи давоми…

Ҳусайн Қўрқмас. Қуёш неча ёшда?

Аллоҳдан ўзга ҳеч бир борлиқ азалий эмасдир. Ундан ўзга ҳамма нарсанинг бошланиши бор. Қуёш ҳам Аллоҳнинг бир асари бўлгани учун у ҳам қачондир яратилган. У ҳолда қуёшнинг ёшини ҳисоблаш мумкинми? Албатта-да! Олимлар қуёш 4 600 000 000 (тўрт миллиард олти давоми…

Қалбга урилган ништар

XXI асрда ахборот билан зомбилаштириш Сармоядорлар музокара олиб боришаётганида ёки олди-сотди шартномасини имзолашаётганида содир бўладиган тушунишимиз қийин ғайритабиий ҳодисаларни кўп марта кузатганмиз. Жуда пухта тайёрланган ва катта фойда кутилаётган савдо сармоядорнинг ҳатти-ҳаракати кескин ўзгариб қолиши натижасида бирданига фожеали даражада зарарли давоми…

СМС самимий изҳорми?

Замон тараққий этгани сари кўп юмушлар осон ҳал бўлаяпти. Илгари узоқдаги дўстлар билан хат орқали хабарлашган бўлсак, ҳозир интернет тармоғи дунёнинг у бурчагидаги киши билан ҳам суҳбатлашиш имконини беради. Борган сари алоқа соҳасида барча нарсалар осонлашиб бораётгандек. Бугунги кунда уяли давоми…