Наим Каримов. Шайхзода ва жаҳон адабиёти (2008)

Бу йил туғилган кунига 100 йил тўлган Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини жаҳон халқлари адабиётлари билан ўзаро боғлаган “олтин кўприк”ларимиздан биридир. У қарийб қирқ йиллик ижодий фаолияти мобайнида миллий адабиётимизнинг шеърият, драматургия, публицистика сингари соҳаларида самарали ижод қилибгина қолмай, адабиётшунослик ва давоми…

Абдуғафур Расулов. Ғаройиб салтанат

Бора-бора тоғу тошлар чўкиши, дарёю кўллар қуриши, ям-яшил ўрмонлар ўтинлар уюмига айланиши, зўравонлик билан пайдо бўлган давлатлар емирилиши мумкин. Лекин болалик деб аталмиш ғаройиб салтанат борки, у зинҳор завол кўрмайди, синалган қонун-қоидалари асосида яшайверади. Аввало, у замон, макон, ирқ, дин, давоми…

Никос Казандзакис. Қийғос гуллаган бодомлар…

Никос Казандзакис 1883 йил 18 февралда Крит оролида жойлашган Гераклион шаҳрида туғилган. 1897-1898 йилларда у ўз оиласи билан Наксос оролига кўчиб ўтади ва Сент-Крауадаги француз савдо мактабига қабул қилинади. Никос у ерда француз, италян тилларини мукаммал ўрганади, Ғарб тамаддуни билан давоми…

Бўривой Аҳмедов. Ўзбек улуси

Ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. Баъзи олимлар кўчманчи ўзбекларнинг келиб чиқишини Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг (1312—1340) номи билан боғлайдилар. Н. А. Ариcтовнинг фикрича, «Ўзбекхонгача ўзбек номи тарихда учрамайди, шунинг учун ҳам бу ном подшонинг номидан бошланган, дейиш мумкин». давоми…

Аброр Мухтор Алий: “Рамазон — илм ва китобхонлик ойидир” (2017)

Аброр Мухтор Алий 1976 йили Наманган вилояти Чуст тумани Каркидон қишлоғида туғилган. 1992 йил ўрта мактабни битириб, Андижонда “Абдуссалом Махдум” мадрасасида тайёрлов курсида ўқиган. 1996 йилда Андижондаги “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасида тайёрлов курсида таҳсил олган. 1998‑2000 йилларда Намангандаги “Мулла Қирғиз” мадрасида давоми…

Туркия элчиси Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

Жорий йил май ойи охирида Туркия Туризм ва маданият вазири Наби Авжи Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен учрашувида мазкур ташрифга оид масалалар муҳокама этилган. Туркия давоми…

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Ислом – илм демакдир” (1989)

— Муфтий ҳазратлари! Ўзингизга аён, ҳозир шундай бир пайтда яшаяпмизки, ҳаётимизда йиғилиб қолган кўплаб чигил ва мавҳум муаммолар хусусида рўй-рост, ошкора гапиришни, халқимизнинг ўтмишдаги ҳаётига, умуман, тарихга муносабатимизни ўзгартиришни даврнинг ўзи тақозо этаётир. Масалан, кенг омма учун ҳозиргача ноаниқ қолиб давоми…

Сулаймон Кизилтопрак: “2017 йилда ҳам йирик лойиҳаларни амалга оширишни ният қилганмиз”

Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Ўзбекистонда 2017 йилда ҳам бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда TİKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, профессор Сулаймон Кизилтопрак маълум қилади. Туркия агентлиги, хусусан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия давоми…

Ҳаким Сатторий. Олтин силсилага тизилган қоидалар

Ҳаётда ҳамма нарса нисбий, фақат вақт нисбийликни ҳам писанд қилмай, ҳамма нарсага баҳо бериш мезонларини тайин этади. Бугун ғилдиракнинг биров хаёлига келмайдиган ихтиро сифатида кашф этилгани ҳеч кимнинг диққатини тортмайди, ҳолбуки, у амалиётда қўллана бошланиши билан борлиқда кўп нарса ўзгариб давоми…

Тарихга оид китоблар (307 та)

Тарихий китоблар А.Анорбоев, У.Исломов, Б.Матбобоев. Ўзбекистон тарихида Қадимги Фарғона А.Арсиховский. Археология асослари А.Ирисов, А.Носиров, И.Низомиддинов. Ўрта Осиёлик қирқ олим А.Муҳаммаджонов, Т.Неъматов. Бухоро ва Хиванинг Россия билан муносабатлари тарихи А.Муҳаммаджонов. Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи А.Сагдуллаев ва б. Ўзбекистон тарихи. Давлат давоми…