Нормурод Норқобилов. Сут сотувчи бола (ҳикоя)

Болакай тонг-азонда сут тўла бидонларини кўтариб, маҳалла адоғидаги кўп қаватли уйлар томон юраркан, одатдагидек, муаллимасининг дарғазаб афтини кўз олдига келтириб, қадамини тезлатишга уринди. Ўзига қолса-ку, чопқиллаб кетарди-ю, бироқ қўлларидаги оғир юк бунга монелик қилади. Боз устига, минг ошиққани билан сут давоми…

Башорат Омонова. Сурат (ҳикоя)

Ўсмир ўн олтига қадам қўйди. Беқарор ҳаёт, мўъжизакор табиат бошқача кўрина бошлади. Ўзини тушунадиган одамнинг суҳбатига интиқ бўла бошлади. Ким бўлса ҳам майли… Лекин ким у? Ўнидаги одамларми? Улар бепарво, лоқайд. Тириклик ташвишларига кўмилиб қолишган. Тенгқур ўртоқлари, синфдошларими? Йўқ…Кундан-кунга ўжарлашиб, давоми…

Иноят Раҳмон. Келин (ҳикоя)

Фотиҳадан сўнг меҳмонлар бирдан қўзғалди. Божам уларни кузатгани чиқди. Гангур-гунгур овозлар аввал даҳлизда, сўнг долонда анчагача эшитилиб турди. Даврада уч-тўрттагина одам қолдик. Тўрроқда икки қария ўтирарди. Улардан бири, чувак юзлиси менга сал-пал таниш, божамнинг қариндошларидан. Аммо иккинчиси ким бўлди экан? давоми…

Алишер Файз. Пул санаш (ҳикоя)

Маргарита Зя пул санашни яхши кўрарди. Бу машғулот уни овутар ва айни пайтда ҳаяжонга соларди. Айниқса, қалин пул боғламларининг ҳузури бошқача эди. Аслини олганда, пулнинг қанақалиги аҳамиятсиз — миллий пулми ёки хорижнинг пулими, йирик ёки майда пулми, барибир эди. Лекин давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Тилла соат (ҳикоя)

I …Ҳаммаси оддийгина ҳазилдан бошланди.Эҳтимол, унчалик оддий ҳам эмасдир. Зеро, оддий ҳазилнинг тагида зили бўлмайди.Хуллас, ёмғир шаррос ёғиб турган кеч баҳор кунларидан бири эди.Заводда штат қисқаришига учрагач, бир йилдан бери ижарага олган «Нексия»сида киракашлик қилаётган Содиқ одатдагидек номозшом палла ҳориб-чарчаб давоми…

Нормурод Норқобилов. Даштда (ҳикоя)

Эна ер муштлаб қарғанади.— Бундан кўра ўша даштда жондор еб кетса бўлмасмиди сени! Ерди камгинаси тортибгина кетса бўлмасмиди! Не деган гап бу, ҳалитдан хотин кишининг этагига тирмашиб. Кимга тортдинг ўзи сен! Не деган одам бўлдик! Не деб қишлоқда бош кўтариб давоми…

Шодмонқул Салом. Болаликнинг сўнгги куни (ҳикоя)

— У ерга фақат аёллар боради, сенга нима бор, ер юткур, — деди онам уйнинг пастак эшигидан айвонга чиқаркан, ўдағайлаб. Мен эса ҳали кийиб улгурмаган бир пой этикчамни қўлимга олиб, момомнинг ортига қочиб ўтдим. Бу гал ҳам момом жонимга оро давоми…

Комил Аваз. Қайтар дунё (ҳикоя)

Зарнигор қанча жон куйдирмасин, Исфандиёр жаҳлидан тушмади. Шу кунлари унинг миясида биттагина ўй чарх уради, ўғри мушукдан ўч олиш — на кундузи ҳаловати бор, на кечаси. Ўзиям бир нарсага аҳд қилса, бирёқли қилмагунча тинчимайди. Зарнигор эрининг майдачилигидан куйиб, бирор кимга давоми…

Азиз Абдураззоқ. Ойдек жамоллар (ҳикоя)

Ойдай аёл эди Ойжамол. Ёши олтмишга яқинлашиб қолганида ҳам яхши сақланган эди. Сип-силлиқ, оппоқ кулча юзлари, атрофларига эндигина билинар-билинмас ажин туша бошлаган шаҳло кўзлари доимо кулиб турарди. Келинчаклик даврининг гаштига тўймай тамшаниб қолган, умр бўйи жудоликда, ёлғизликда яшаётган бу аёлнинг давоми…

Азиз Абдураззоқ. Акам эккан ўрик (ҳикоя)

Байрам куни болалар жуда эрта туришади. Галдаги байрамда ҳам худди шундай бўлди. Тез-тез ювиниб, бир-биримизни байрам билан табрикладик. — Дада, бувимникига борамизми? — деди қизчам. — Ҳа, борамиз. — Ур-ре-ей, довучча еймиз! — Бу йил довучча йўқ, — дедим мен. давоми…