Абдулазиз Муборак (1976)

Абдулазиз Муборак (Раимов Абдулазиз Абдувахабович) 1976 йил 24 март куни Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Лангарбобо қишлоғида туғилган. Шеърлари республика матбуотида чоп этилган. “Тонгдаги шабнам” ва “Сиз менга кераксиз” номли китоблари шеърият ихлосмандларига ҳавола этилган.1999 йили Ўзбекистон миллий университетининг журналистика факультетини давоми…

Фахриддин Ҳайит (1980)

1980 йили туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тугатган. “Илинж” (2004), “Ҳар юракда бир Ватан” (2009) номли шеърий тўпламлари чоп этилган. ВАТАН ДEГАНИ Осмон, ою юлдуз қуёш ҳам керак, Зарурати бордир тоғу тошгача. Бироқ мен билганим — қалбда бир безак давоми…

Абдулла Вахшиворий (1962)

1962 йил 31 мартда туғилган. “Сизни яхши кўраман”, “Ишқ дарахти” китобларининг муаллифи. Шоирнинг янги, “ Жаннат юртим”, шеърий тўплами нашрдан чиқиш арафасида. Тошкент телерадиокомпаниясида катта муҳаррир бўлиб ишлайди. ЎЗБEК ЭЛИМ Эшикдан келганга тўрини берган, Меҳмон, деб қалбининг қўрини берган, Топган-тутганини, давоми…

Хуршида Нишонова (1988)

Хуршида Нишонова 1988 йили Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факултетини тамомлаган. Шеърлари вилоят, республика наширларида эълон қилиниб борилади. * * * Тош шаҳар, Тор хона, Эски анжомлар. Хира фонус ёритар тошли йўлакни. Тун яримлаб қолган, давоми…

Обидхон Мамадалиев (1988-2022)

Обидхон Мамадалиев 1988 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шеърлари вилоят, республика нашрларида эълон қилинган. * * * Ялла айтсин янгалар Наволарга тўймаймиз Кел севгилим озгина Севги-севги ўйнаймиз Дунёни бироз унут Англайлик севги сирин Эртак-эртак ўйнаймиз Мен Фарҳод-у, сен Ширин Кел ўйланмай давоми…

Шуҳрат Шокир (1987)

Шуҳрат Шокир 1987 йили Тожикистоннинг Ленинобод вилояти, Исфара раёнида туғилган. Хўжанд давлат университети ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган. Ҳозир ўқитувчилик қиляпти. «ЎРИК ГУЛЛАРИ» ТУРКУМИ Дурдонага бағишлайман Энди тўкилмасман, завол билмасман Яшиллик ахтариб юрмасман бекор. Тунларни сипқориб, тонгда ўлмасман Остонамга йўқлаб давоми…

Жўрабек Жаҳон (1987)

Жўрабек Жаҳон 1987 йили Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини тамомлаган. *** Дўст қолмади менга ўзга қалам бирлан қоғозимдан, Ўгитлар ўрганиб ўсдим ҳаёт номли маросимдан. Дилимда дилдорлар ўсди, йўлимни минорлар тўсди, Ишқ юракнинг яқин дўсти, қўймасин давоми…

Муслим Мусаллам (1986)

Муслим Мусаллам 1986 йили Наманган шаҳрида туғилган. Шеърлари вилоят, республика наширларида эълон қилинган. “Келажак овози – 2008” ғолиби. Ёш ижодкорларнинг Зомин, Дўрмон семинарлари иштирокчиси. * * * Деразангда яна ўчди шам, Дайди итлар инграган сахар Ойналарга юзини босди, Оппоқ қорни давоми…

Зоҳиджон Холов (1986)

Зоҳиджон Холов 1986 йилнинг 17 октябрида Паркент туманида туғилган. У 2003 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Зоминда ўтказилган истеъдодли ёш ижодкорларнинг 7-анъанавий Республика анжуманда иштирок этган. Шу йили “Камолот” ЁИҲ ташкиллаштирган “Истеъдод — 2003″ кўрик-танловида шеърлари юқори баҳоланиб, “Моҳир ижодкор” номинацияси давоми…

Исомиддин Пўлатов (1985)

Исомиддин Пўлатов 1985 йилда Самарқанд вилояти Ургут тумани Сўфи қишлоғида туғилган. 2004-2004 йилларда Самарқанд давлат университети филология факултетини битирган. 2008 йилдан буён вилоят «Зарафшон» газетасида фаолият юритиб келмоқда. Айни пайтда таълим ва маданият бўлими бошлиғи. ҚИСҚАРТИРИБ БЎЛМАС… Олти куннинг ўтиши давоми…