Дунёда нима лаззатли?

Ҳусайн мирзонинг қирқ вазири бор экан. Қирқинчиси Алишер Навоий экан. Бир кам қирқ вазир Навоийни Ҳусайн мирзога ёмонлай берибди. Ҳусайн мирзо Алишерни вазирликдан бўшатибди.Бир куни Ҳусайн мирзо бир кам қирқ вазирдан:— Дунёда нима лаззатли? — деб сўрабди. Вазирлар билган ва давоми…

Навоий билан мардикор

Бир ўспирин йигит мардикорчилик қилиб кун кечирар экан. У, юрган йўлида одамлар ўртасида бўлган жанжалларни бостириб, бировнинг араваси лойга тиқилиб қолса, биргалашиб чиқаришиб, халққа ёрдами тегиб юрар экан. Бу йигитдаги хислатни кўрган Алишер, уни ҳурматлаб, качон кўрса ундан олдин салом давоми…

Навоий ва Ҳусайн

Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош мунший экан. Подшо ҳамма вақт Навоийнинг деганларига қулоқ солар экан. Кунлардан бир куни Ҳусайн Бойқаро эрталаб саройга кириб кетаётиб, Навоийга қарабди-да, кўрсатгич бармоғи билан бошини кўрсатибди. Навоий ҳам шу бармоғи билан тилини кўрсатибди. Ҳусайн давоми…

Навоий билан чўпон

Навоийнинг ёшлигида отаси ўлиб кетган экан. Отаси ўлгандан сўнг ўз шаҳрида туролмай, Самарқандга бориб, мадрасада ўқибди.Кўп қийинчиликлар билан ўқишни тамомлаб яна ўз шаҳрига қайтибди. От-уловсиз пиёда юриб, бир неча кун деганда бир тоққа келибди. Бу жойда бир мўйсафид чўпон билан давоми…

Ибн Сино ва тарбия

Йигит билан қиз турмуш қуришибди. Орадан тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соату тўққиз дақиқа ўтгач, фарзанд кўришибди.— Боламизни қандай тарбия, қиламиз? —  дебди она.— Уни шундай тарбия қилайликки, катта бўлганда эл-юртга фойдаси тегадиган бўлсин, — дебди ота. Хотини:— Тўғри айтасиз, давоми…

Яхшиси ҳам, ёмони ҳам тил

Кунлардан бир куни подшо вазирга:— Менга дунёда энг яхши гўштдан кабоб қилиб келтиринг, — дебди.Вазир боши қотиб уйига келибди, «энг яхши гўшт қайси молнинг гўшти экан?»—деб роса ўйлабди. У хуноб бўлиб ўтирган экан, қизи:— Отажон, нимадан хафасиз, ёки подшодан ёмонроқ давоми…

Тил тиғдан ўткир

Ўтмиш замонда бир мамлакатнинг подшоси қаттиқ касал бўлиб қолибди. Машҳур табиблар ҳам кўриб уни тузата олмабдилар. Ниғоят, бир донишманд чол подшо қошига келиб:— Шер сутини ичсангиз тузаласиз, — дебди.Подшо жар чақиртирибди. Ҳеч бир жойдан бирор кимса: «Шер сутини мен олиб давоми…

Ҳозиржавоб вазир

Бир подшо бор экан. Унинг вазирини ҳамма доно вазир деб ҳурмат қилар экан.Бир куни подшо вазирининг донолигини синамоқчи бўлиб:— Бир емакка нима яхши? — деб савол берибди.Вазир ҳам оғзидан чиқиши билан ёқасига ёпиштиргандек:— Тухум! — деб жавоб берибди.Подшо жилмайибди. Орадан давоми…

Отангга қилсанг, болангдан қайтади

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг ёлғизгина ўғли бор экан. Улар ўғлини орзу-ҳавас билан уйлантиришибди. Ўғил ҳам фарзанд кўрибди. Улар иноқ яшай бошлабдилар. Набира олти ёшга кирибди. Чол билан кампир эса, жуда қариб, давоми…

Ота васияти

Бор экан-да, йўқ экан, қадим замонда бир камбағал деҳқон ўтган экан. Унинг ҳовлисида бир туп токи бор экан, шу токдан олган ҳосилни сотиб қишин-ёзин тирикчилик қилар экан. Бир кун деҳқон бетоб бўлиб ётиб қолибди. Шунда у ёлғиз ўғлини ёнига чақириб давоми…