Ахтамқул Карим. Раис индамади (ҳажвия)

“Текширувчилар келишди…”Котиб келтирган бу совуқ хабар раиснинг юрагини ёрмаган бўлса-да, ўрнидан қўзғалишга мажбур этди. У тоғликларга хос полвон келбатини кўтарар экан, курси бечора залворли юкдан озод бўлганини сезиб, секингина ғижирлаб қўйди. Раис комиссияга пешвоз чиқди. Бошдан оёқ қора либосга бурканган, давоми…

Нодир Норматов. Ойтош (ҳикоя)

Уйғонганимда хона нимқоронғи, ҳавоси мўътадил бўлишига қарамай, жиққа терга ботиб кетган эдим (балки устимга ёпилган чойшабнинг ҳаво ўтказмаслиги боисми ёки тушимда мени бир қора одам қўлида пичоқ билан қувлаганлиги учунми, билмадим), қулоғим тагида сирена тинимсиз чийилларди. Бироздан сўнг овоз тинчиди. давоми…

Муҳаммад Сиддиқ. Тузсиз зиёфат (ҳажвия)

Алло, Исмоилжон, бормисан? Бу ёруғ оламда иккита яхши бўлса, бири — сенсан, бири — менман. Бу оламда.., хўп, хўп. Яхши, қадрдонларни чақириб, Янги йилда бир отамлашсак қандай бўларкин. Бизникида-да… Сиз аввалроқ келаверинг. Ҳамма нарса тахт. Фақат… айтаверайми? Сиз ўзимизникисиз-ку. Шу… давоми…

Менгзиё Сафаров. Бахмал (ҳикоя)

Урушнинг кўпи ўтиб, ози қолган бўлса ҳам онаси ҳамиша икки гапнинг бирида: – Урушни кимки унутса кўр бўлади. Оғир кунларни тез-тез эслаб-эслаб тургандагина яхши кунларнинг қадрига етасизлар, – дерди. Бола эса ўша кезларда гўдак бўлиб, бу гапларнинг маъносига етмасди. Эс-эс давоми…

Назира Ўроқова (1969-2020)

Назира Ўроқова 1969 йилнинг 3 июнида Қарши шаҳрида туғилган. 1991 йилда Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Унинг “Муаттар дунё” (2002), “Олисдаги хаёл” (2014) шеърий китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Узоқ йиллар Қарши шаҳридаги 6-умумий давоми…

Рустам Ғани (1952-2020)

Рустам Ғани 1952 йили Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Бахмалсой қишлоғида туғилган. 1968 йили ўрта мактабни, 1977 йили ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Шундан сўнг “Ўзбекистон” нашриётининг ишлаб чиқариш бўлимида, “Тошкент ҳақиқати” газетасининг Адабиёт ва санъат бўлимида, Ўзбекистон радиосининг давоми…

Сайдазим Равшанов (1955-2020)

Сайдазим Равшанов 1955 йил 1 март куни Жиззах вилояти, Бахмал туманида деҳқон оиласида туғилган. Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини 1976-1996-йилларда Бахмал туманидаги 14-мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1996-1998-йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўқитувчи, 1998-2001- йилларда “Бахмал туман халқ ижодиёти давоми…

Тегирмончи

Бир бор экан, бир йўқ экан бир тегирмончи бўлган экан. Тегирмончининг иккита ўғли бор экан. Ўғилларининг каттаси дангаса, ишёқмас экан. Кичиги меҳнатсевар, пишиқ, одобли йигит экан. Бир куни тегирмончи икки ўғлини ёнига чақириб : – Ўғилларим, мен энди қариб қолдим, – давоми…

Илоншоҳ

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол бўлган экан. Чолнинг бир-биридан гўзал уч қизи бўлган экан. Чол бир куни бозорга бормоқчи бўлибди ва қизларига:– Қизларим, мен бозорга кетяпман, сизларга нима олиб келай ? – депти.Катта қизи:– Менга давоми…

Ҳазил сўроқлар ва сўз ўйини

Нима ҳамма тилда ҳам гапиради?(Акс-садо) Ниманинг беш бармоғи боруЛекин бирорта ҳам тирноғи йўқ?(Қўлқоп) Нимага одам орқага ўгирилиб қарайди?(Орқасида кўзи йўқ) Одамзодда нима кўп?(Умид, режа) Одамда нима бўлмаса, нимали бўлмаса, Нима қилмаса яшай олмайди?(Ҳунари, илми бўлмаса, меҳнат қилмаса) Дунёда нима чаққон?(Фикр) давоми…