Ги де Мопассан. Хизматкор қиз қисмати (ҳикоя)

Ташқарида эсаётган бесар кузак шамоли дарахт шохларида қолган сўнгги япроқларни юлқиб, ҳавода чирпирак қилиб ўйнарди. Овчилар кечки овқатни ейишарди, улар ҳатто этикларни ҳам ечмасдан, қизариб-бўзариб, ҳазил-ҳузул қилиб ўтиришарди. Улар асосан ярим зодагон, ярим деҳқон, бойнинг ҳам, ҳўкизнинг ҳам бўйнини қайиришга давоми…

Пари Мансури. Гулдон (ҳикоя)

Жума тонги. Ҳамма ширин уйқуда. Эрталабгача ёққан паға-паға қордан ҳовли ўртасидаги сарв, икки олхўри ва гилос дарахтларининг кумушдан либос кийган шохлари эгилиб қолган. Офтоб ҳамма ёқни жилвалантириб, майин, эркаловчи нурлари билан ташриф буюраётир.Болакай муштчалари билан кўзларини уқалаб, ярим очиқ, ярим давоми…

Волфганг Борҳерт. Нон (ҳикоя)

Аёл тўсатдан чўчиб уйғонди. Соат тунги икки ярим эди. Назарида ошхонада кимдир нимагадир туртингандай бўлди. Ўша тарафга қулоқ осди. Жимлик эди. Шу қадар жимликки… У қўлларини ёнига ташлади, бўм-бўш. Э-ҳа, ана гап қаёқда экан. Аёлнинг нафаси ичига тушиб кетди. У давоми…

А.Инин, Л.Осадчук. Бузуқ телефон (ҳажвия)

Эслайсизми, “Бузуқ телефон” деган болалар ўйини бор. Биринчи бола “Саша” деса, иккинчиси “Каша” деб эшитади, учинчисига эса “Маша” дегандай туюлади. Кулгили ўйин!Кеча мени туйқусдан директор чақириб қолди. — Эшитишимча, у ер-бу ерда мен ҳақимда ҳар хил бўлмағур гаплар қилаётган эмишсиз. давоми…

Аркадий Аверченко. Қора сочли қаҳрамон (ҳажвия)

Очиғини айтсам, бу гал паришонхотирлик тўғрисида ёзмоқчиман. Ёзганларимдан паришонхотир кишилар хафа бўлишмайди, чунки улар паришонхотирликлари туфайли буни ўқишмайди. Одатдаги одам учун паришонхотир киши азоб-уқубатнинг ўзгинаси: у баъзида бошқаларнинг янгироқ калишини ўзиникидай бемалол кийиб кетаверади, бошқа бировнинг хотинини худди ўзининг хотинидай давоми…

Ролф Пестер. Байрам совғаси (ҳажвия)

Котиба сомонранг сочларини силкитиб, ичкарига бош суқди ва деди:— Жаноб директор, ҳамкасбимиз Цвайбайн ҳузурингизга кирмоқчи.Корхона раҳбари қоғозларга кўмилган кўйи хаёл суриб ўтираркан, бошини кўтармай сўради:— Нима иши бор экан?— Зарур ишим бор деяпти… — Майли, кирсин.— Фавқулодда шошилинч масала чиқиб давоми…

Муродбой Низанов. Қорангни ўчир (ҳажвия)

Баъзи бировлар иш топиш осон деб ўйлашади. Аслида ундай эмас. Буни бошига тушган билади. Ишхонада ходим қолмаса ҳам бошлиқ иш сўраб келганларни қовоғини уюб қарши олади.— Тўғри, бизга одам керак, аммо сиз тўғри келмайсиз, — дейди ёки: — Афсуски, сиз давоми…

Саид Анвар. Яшасин, фонограмма (ҳажвия)

Кейинги пайтларда, “Ҳамма ёқни фонограмма босиб кетди!”, деган ҳайқириқлар кўпайиб кетдими, биродарлар? Фонограмманинг нимаси ёмон? Ҳофиз ҳам тирик жон — тоби бўлмаслиги, овози чиқмай қолиши мумкин. Фонограмма бўлса-чи? Хонанда соқов бўлиб қолган бўлсаям овози жаранглаб тураверади.Қарангки, фонограммани ҳаётда ҳам қўлласа давоми…

Саид Анвар. Ишдан кетиш (ҳажвия)

Бу воқеа мактаб боғи билан ошхонани туташтирувчи чорраҳада рўй берди. Директор ўринбосари Олимжон олдинда, биз эса орқада ошхона томондан келардик. Боғ томондан қоровулимиз Соли бува аравасига ўт юклаб чиқиб қолди. — Ҳа, бобой, — ковлаётган чўпини тишидан олиб, оғзидаги гўшт давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Аммамнинг бузоғи (ҳажвия)

Кўчадан болаларнинг қийқириғи эшитилиши билан хотинимнинг пешонаси тиришди:— Уф, яна келишди.Унинг бу сўзидан дами чиқиб кетган пуфакдек бўшашиб кетдим.— Эшикни очмай қўя қоламиз. Қўнғироғини жиринглатиб, уйда эмас эканлар деб, қайтиб кетаверишади, — деди хотиним қовоғидан қор ёғиб.— Эсинг жойидами? — давоми…