Шодмон Отабек. Куёвбола ва тўтиқуш (ҳажвия)

Ниҳоят, ўғилни уйлайдиган бўлдик. Ўзига қолса ҳали-бери уйланиш хаёлига келмайди. Ҳозир қайси бола “Ота, менга хотин олиб беринг!”, дейди? — Ўзидан ҳам бир оғиз сўрайлик, — деди хотин, — балки биронта кўз остига олгани бордир…— Олдин уйланишга розими-йўқми — шуни давоми…

Дилмурод Содиқов. Балиқ бола (ҳикоя)

Кўчадан жарчининг жанозага чақирган товуши келди. Марҳум ким — эшитолмадим, чақириқ тракторнинг бўғиқ овози билан қоришиб кетганди. Шуниси ҳам маъқул, марҳумнинг кимлигини билсам уч-тўрт кун беҳузур, кўнглим бузилиб юраман. Тўғри, бугун бўлмаса эртага эшитаман, лекин инсон қайғудан бир дақиқа бўлсин давоми…

Раимқул Суяров. Фарзанд (ҳикоя)

Ҳар сафар эрта ухлаб қоладиган Очил буванинг кўзларига шу кеча ҳадеганда уйқу келавермади. У узоқ ётди, эртага ўт ўриладиган жойни кўпроқ эгаллаши кераклигини хаёлидан ўтказди. Кўзига доим калтакесакдек бўлиб кўринадиган Турсун қоранинг уйига ўтган йили ўзиникидан икки баравар кўп хашак давоми…

Учқун Назаров. Тўй (қатра)

Ярим йилча бўлди: Ёдгор аканинг боши айланади, гангийди, толиқади, оёқ-қўли қалтирайди, ўтириб олгиси келади; анчадан бери қўлига кетмон олмайди, энгашса кўзи тинади, мадори қурийди. Энди 65 га кирган Ёдгор ака аввалига парво қилмай юрди, ўтиб кетади, деб ўйлади, кейин ётиб давоми…

Жеймс Жойс. Эвелин (ҳикоя)

Эвелин дераза олдида шом қоронғуси кўчани қандай забт этаётганига қараб ўтирарди. У боши билан дераза пардасига суялиб олган, димоғи чанг босган газлама ҳидини туярди. У чарчаганди. Кўчадан бир неча йўловчи ўтди. Охирги уйда яшайдиган киши ҳам уйи томон кетди. Эвелин давоми…

Жамила Эргашева. Қайтар дунё (ҳикоя)

Шивалаб турган ёмғир бирдан тезлашиб кетди. Бозор баттар қий-чувга тўлди. Ким молига, ким жонига паноҳ истаб, шошиларди. Аввал ўйдим-чуқур ерлар, сўнг бутун бозор саҳни сувга тўлди. Ёмғир эса секинлашай демайди. Бу пайтда Ултонбой бекорчиликдан бозор айланиб юрган эди. Гарчи унинг давоми…

Саъдулла Сиёев. Ота макон (ҳикоя)

Бўзсув деса, юнусободликларнинг чеҳрасига табассум югуради. Негаки, бу яшил анҳор баҳордан то қора кузгача шаҳарликларга роҳат-фароғат ато этадиган гўзал маскан. Осмон лов-лов ёниб турган ёз чилласида-ку, Бўзсув бўйлари чинакам жаннатга айланади. Ёшу қари бирдек серсоя дарахтлар тагида чўзилиб ҳордиқ чиқаради, давоми…

Омон Мухтор. Шуҳрат домла (эссе)

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган.Жуссаси йирик, одатда, ишонч билан кўксини мағрур кўтариб босиқ, дадил юрадиган бу киши ёши олтмишдан давоми…