Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган.
1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. 2003-2010 йилларда «Ҳидоят» журналида бўлим муҳаррири бўлган. 2014 йилдан «Ҳилол-нашр» нашриётида муҳаррирлик қилган.
Элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган. Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси.
Муаллифнинг “Сиз қандай яшамоқчисиз?”, “Соҳилсиз денгиз”, “Улуғлар шундай яшашган”, “Кўҳна дунё ривоятлари”, “Ҳикматлар китоби”, “Ривоятлар китоби” китоблари “Ҳилол нашр” нашриётида, “Дунёни ткбратган буюклар” силсиласидаги “Аврангзеб Оламгир. Бобурий ҳукумдор ва маърифат ҳомийи”, “Абу Ҳомид Ғаззолий. Қалблар табиби”, “Салоҳиддин Айюбий. Қуддус халоскори”, “Ҳасан Басрий. Атоқли донишманд”, “Умар ибн Абдулазиз. Адолатли ҳукмдор”, “Абдуллоҳ ибн Муборак. Буюк муҳаддис ва фақиҳ”, “Амир Темур. Буюк саркарда ва соҳибқирон” китоблари “Қақнус медиа” нашриётида чоп этилган.
Шунингдек, турли йилларда Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг “Тўрт денгиз оша саёҳат”, “Барча давонинг боши”, “Қайнона ва келин”, “Ислом ҳазораси”, “Умрнинг бир лаҳзаси”, “Тарозининг икки палласи”, “Табобат китоби”, “Седана 1000 дардга даво”, “Ҳар дарднинг давоси бор”, “Шарқ Ҳақни топди”, “Ҳақ ҳамиша ғолиб”, “Ота-она ризоси”, “Қуддус амакининг сабоқлари”, “Ислом дини”, “Аҳмад амакининг сабоқлари” каби китоблари чоп этилган.
Аҳмад Муҳаммад Турсун 2021 йил 18 май куни Тошкент шаҳрида вафот этган.