Донишманд йигит

Қадим замонда бир подшо ўтган экан. Подшо ҳукм чиқаришда гуноҳкор ва гуноҳсизларни чек ташлаш йўли билан аниқлар экан. Гуноҳкор деб топилган одамни подшо ўз олдига чақириб бир қутини кўрсатар экан. Унинг ичида иккита қоғозга, бирига «ўлим», иккинчисига эса «озодлик» деган давоми…

Ака-ука

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир ака-ука бор экан. Акаси кунда эрталаб чиқиб кетиб, кечқурун қайтар экан. Укаси уйда қолар экан.Бир куни акаси кечқурун келганида укаси:— Ака, сиз ҳар куни эрта кетиб, кеч қайтасиз. Эртага ўзингиз билан давоми…

Доно деҳқон

Кунлардан бир куни бир камбағал деҳқон бойга ғоз олиб келиб, эвазига бир оз жавдар сўрабди. Бой унга:— Сен билан етти кишимиз: мен, хотиним, икки ўғлим, икки қизим. Ҳаммамизга шу ғозни бўлиб бергин,— дебди.Шунда деҳқон ўйлаб туриб:— Сиз шу уйнинг бошлиғисиз, давоми…

Илм афзал

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда, Бухородан узоқда, Урганч чўли этагида, Қальайи Миришкор деган қишлоқда бир қария яшаган экан. Чол «ўзим омилигимча қолдим, қани энди ўғилларим ўқиб одам бўлса», деб орзу қилар экан. Бобонинг саккиз ўғли ва бир давоми…

Ҳунарлига ўлим йўқ

Бурунги замонда бир подшо ўтган экан. Бир куни подшо бир камбағалнинг қизини олмоқчи бўлиб, совчи юборибди. Совчилар келиб, подшонинг сўзини қизга айтишибди. Камбағалнинг қизи совчиларга:— Подшога бориб айтинглар, олмоқчи бўлса, мен ҳам розиман. Лекин подшо бир ҳунар билсагина тегаман, агар давоми…

Дангаса чол

Бурунги замонда бир чол билан кампир бўлган экан. Уларнинг биргина сигирлари бор экан. Шу сигирга ем-хашак солиш, сув беришга чол-кампир жуда эринар эканлар.Бир куни чол-кампир бу ишни бир-бирларига буюриб, сансалор қилиб, айтишиб қолишибди. Шундан кейин улар, «ким биринчи бўлиб сўзласа, давоми…

Ноқулай маслаҳатчи

Қадим замонда Ноқулай маслаҳатчи деган бир киши бўлган экан. Халқ орасида кимнинг бошига мушкул иш тушса, шу кишини чақиртириб келиб маслаҳат сўрар, унинг берган маслаҳати билан иш қилар экан. Бир кишининг жинбир шохли ҳўкизи бор экан. Шу ҳўкиз бир куни давоми…

Балиқ сотувчи Аҳмад

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир қишлоқда эр-хотин яшар экан. Хотини ақлли, тадбиркор, эри бўлса аҳмоқроқ, бўшанг экан. Бечора хотини саҳардан то шом қоронғусигача ишлар экан, эри бўлса лақиллаб юрар экан.Бир куни хотини эрига:— Бирорта иш билан шуғуллансангиз яхши давоми…

Фаросатсиз эшак

Бир эшак бор экан. У ўзини жуда ақлли деб билар экан.Кунлардан бир куни у бир боққа кирибди. Қараса, дарахтларда мевалар, полизда қовун-тарвуз-у, қовоқлар пишиб ётган эмиш.Эшак дарахтлардаги меваларга, полиздаги қовоқларга қараб, диққат қилибди. Шалпанг қулоқларини қимирлатиб:— Табиат-ку ҳамма нарсани билиб давоми…

Паришонхотир

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир паришонхотир одам бўлган экан. Бир куни паришонхотир хотинига:— Эртага саҳарда туриб, сайилга бораман. Кийимларимни тайёрлаб қўйгин, — дебди.— Келишда менга бирорта совға олиб келинг, — деб илтимос қилибди хотини.Эрталаб тургач, паришонхотир давоми…