Ҳақ ҳукм

Қадим замонларда бир камбағал бир бойдан ўн тилла пул қарз олган экан. Бой:— Пулимни бер, — деб қистайверибди. Камбағал ҳеч иложини тополмай:— Пулингни бозордан кейин оласан, агар беролмасам, сонимдан бир қадоқ гўштимни тилиб ола қол, — дебди.Бозордан кейин бой келибди. давоми…

Боғ

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшо бор экан. Бир куни подшо вазирини чақириб:— Мен сенга қирқ кун муҳлат бераман. Шу вақт ичида катта бир боғ пайдо қилгин. Мен шу боғга сайрга чиқаман, — дебди.Вазир уйга келиб қайғурибди, буни давоми…

Тўғрилик ҳақида

Қадим замонда бир подшо бўлган экан. Подшо ўз саройига катта айвон солдирмоқчи бўлибди. Бунинг учун турли мамлакатлардан энг яхши усталарни чақиртирибди. Усталар қисқа вақт ичида жуда катта айвон қуришга киришибди. Айвон битай деб қолганида битта четига устун етмай қолибди. Айвонга давоми…

Омонат

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир эр-хотин бор экан. Бир куни хотини оғир касал бўлиб қолибди. У йигит хотинини жуда ҳам яхши кўрар экан. Хотини қазо килгач, уни кўмиб, гўрининг тепасидак кетмай, хафа бўлиб ўша ерда ётаверибди. Соч-соқоллари ҳам давоми…

Уч насиҳат

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, ўтган замонда бир савдогар яшаган экан. Унинг битта-ю битта ўғли бор экан. Хотини фарзанд кўрганидан кейин кўп ўтмай ўлиб кетган экан. Савдогарнинг ўзи ҳам кўп вақт касал бўлиб ётибди. Бу вақт ичида давоми…

Ҳақ сўзга завол йўқ

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда ака-ука бўлган экан. Улар жуда иноқ яшашар экан, лекин ниҳоятда камбағал эканлар. Ака-ука ўзларига тўқ яшашни, уйланишни орзу қилар эканлар. Бунинг турли йўлларини ўйлай бошлашибди.Кунлардан бир кун акаси укасига:— Мен бир нарсани давоми…

Виждонли йигит

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол билан кампир яшаган экан. Уларнинг битта-ю битта ўғиллари бор экан. Унга ёшлигидан яхши тарбия беришибди. У ақлли, виждонли, инсофли йигит бўлиб ўсибди.Йигит бир куни қараса, ариқда битта қизил олма оқиб давоми…

Подшо, вазир ва бойўғли

Ўтган замонда бир подшо-ю бир вазир бўлган экан. Улар жуда золим, адолатсиз бўлганидан қашшоқ халқ адолатли подшо юртига кўча бошлабди. Бу ҳол подшо билан вазирни ҳам ташвишга солибди.Бир куни вазир бир дарахтнинг ёнидан ўтиб кетаётиб, икки бойўғлининг гапларини эшитиб қолибди. давоми…

Подшо билан вазир

Кунлардан бир куни подшо билан вазир йўлда кетишаётган экан. Йўл четида бир кекса чол жуда қариб, букчайиб қолганига қарамай, қўш ҳайдаб юрган экан.Подшо билан вазир унга яқинлашиб қолганларида отларини тўхтатибдилар. Подшо чолга:— Ҳорманг, бобо, ёшлигингизда ғамингизни емаган экансиз-да, — дебди.— давоми…

Қари билганни пари билмас

Ўтган замонда, Хоразм деган томонда бир подшо яшаган экан. У доим саёҳатга чиққанида ўн тўрт-ўн беш ёшдаги йигитларни ўзи билан бирга олиб кетар экан. Подшо саёҳатдан қайтгунча ҳалиги ёш йигитлар улғайиб қолар экан.Кунлардан бир кун подшо сафарга чиқмоқчи бўлиб, ўз давоми…