Қайнона билан келин

Бир бор экан, бир йўқ экан, яқин замонда бир қайнона билан келин бўлган экан. Кампирнинг ўғли савдогар экан. Бир куни йигит сафарга кетаётиб, бир нечта кўйларни сўйиб, хотинига “онамга яхши қарагин деб тайинлаб кетибди. Эртаси куниёқ келин қайнонасига кашта олиб давоми…

Искандар билан бойнинг қизи

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир қишлоқда жуда ҳам камбағал бир подачи чол бўлган экан. Чолнинг битта-ю битта Искандар деган ўғли бор экан. У жуда зийрак, меҳнатсевар бола бўлиб ўсибди.Қўшни қишлоқда бир бой яшар экан. Унинг битта-ю давоми…

Эшмат билан Тошмат

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда икки дўст яшаган экан. Улардан бирининг исми — Эшмат, иккинчисиники Тошмат экан. Улар ўрталаридан қил ўтмас яқин дўст экан. Икковлари ҳам жуда камбағал экан.Кунлардан бир кун улар Хизр ёнига илтимос билан бормоқчи давоми…

Ўтинчининг бахтли хотини

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир подшо бор экан. Бир хотинини подшо қўйиб юборган экан.Кунлардан бир куни подшо ўзини танитмай, шу хотинининг уйига кириб борибди ва:— Тангри меҳмон олинг, — дебди. Хотин эшикни очиб:— Тангри меҳмонга эшигимиз очиқ, — давоми…

Эплик билан сеплик

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда икки ўртоқ бўлган экан. Иккови ҳам тўй қилиб уйланишибди. Улардан бирининг хотинининг сепи кўп экан, уни “сеплик келин” дейишар экан.Бир куни уларникига ўртоғи меҳмон бўлиб келибди. Уларнингуйи тартибсиз, чангбўлиб ётган экан. Меҳмон давоми…

Олтин олма

Ўтган замонда икки қўшни яшаган экан. Бири бой, лекин бефарзанд, иккинчиси эса бола-чақаси кўп-у, бироқ ниҳоятда камбағал экан.Бола-чақаси кўп камбағал қўшнининг уйи кеча-ю кундуз шовқин-сурон, тўполон, бағир-буғур бўлиб, бой қўшнисига ҳеч тинчлик бермас экан.Бир куни бой қўшни камбағалникига чиқиб:— Тинчлик давоми…

Ақл билан давлат

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, қадим замонда, Марғилон томонда Ақл билан Давлат бўлган экан. Бир куни Ақл билан Давлат учрашиб қолишибди. Икковлари баҳслашиб қолибдилар. Шунда Давлат Ақлга:— Мен сендан устун тураман. Сен бўлмасанг ҳам, мен кун кўравераман. давоми…

Қўшни келди — кўмак келди!

Қадим замонда бир бечора камбағал эр-хотин яшар экан. Уларнинг экин экишга на ерлари, на ейишга овқатлари бор экан. Доим камбағалликларидан нолиб юрар эканлар.Уларнинг бадавлат бир кўшниси бор экан. Қўшнисининг уларга раҳми келиб, юз тилла берибди ва “уйингни яхшилаб олгин” дебди. давоми…

Тешик данак

Бир золим подшонинг замонида қайноналар билан келинлар бир-бирига ит-мушук экан.Ўша замонда бир кампир ўғли, келини ва набиралари билан яшаб келган экан. Кампир бир ҳужрада ўз йиртиқ-ямоқларини ямаб ўтирар, келиннинг берган овқатларига, қилган миннатларига чидар экан.Келиннинг миннати бир куни тоқатини тоқ давоми…

Меҳр

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир ака-ука бўлган экан. Акасининг учта фарзанди бор экан. Укаси эса ёлғиз ўзи яшар экан.Баҳорда иккаласи тенг шерикка буғдой экишибди. Куз келибди, буғдойни йиғиштириб, акасининг уйига олиб келишибди, иккига бўлиб қўйиб, ухлагани давоми…