Хумулий (XIX аср)

Хумулий, Жумақули ибн Сўфий Тағойи турк Ургутий Самарқандий (19-аср) — шоир ва ёзувчи. Бухоро амири Насрулло (1827—60) даврида Ургутда қозилик қилган. Ўзбек ва тожик тилларида наср ва назмда ижод этган, тарихий асарлар ҳам ёзган. Замондош олим ва шоирларнинг таржимаи ҳолини давоми…

Мирҳасан Садоий (XVIII аср – 1820)

Мирҳасан Садоий (18-аср 2-ярми — Фарғона — 1820) — шоир. Ҳаёти ва ижодига оид айрим маълумотлар Дилшод Отиннинг «Тарихи муҳожирон» асарида учрайди. Ҳувайдонинг шогирди, кўпчилик шеърлари унинг ғазалларига ҳамоҳанг. Ҳофиз, Навоий, Машраб адабий анъаналарини давом эттирган, ғазалларига назиралар битган. Шеърларида давоми…

Роғиб (1865-1935)

Роғиб (тахаллуси; асли исм-шарифи Муҳаммад Раҳим Шокир ўғли) (1865 — Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи — 1935) — шоир. Навоий, Ҳофиз, Мунис, Огаҳий, Комил каби шоирлар ижодини ўрганган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеъриятдаги истеъдодини кўрган Феруз уни саройга таклиф қилган. давоми…

Аламкаш (1846-1924)

Аламкаш (тахаллуси; асл исми Убайдулло Ислом ўғли) (1846 — ҳозирги Ғаллаорол тумани, Қизилқўрғон қишлоғи — 1924) — шоир, хаттот, таржимон. Ўз қишлоғида мактаб очиб, шу мактаб ўқувчилари учун ҳисоб илмига оид дарслик тузган. Аламкашнинг 100 дан ортиқ шеърдан таркиб топган давоми…

Рожий Марғиноний (1834-1918)

Рожий Марғилоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Хўжажон Хўжа Низомиддин Хўжа ўғли, 1834 — Марғилон — 1918) — шоир. Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Хушхат ва саводхон бўлганлиги учун мирзалик қилган. Шоирнинг адабий мероси 10 минг мисрага яқин: улар ғазал, мухаммас, давоми…

Отаниёз Ниёзий (1844-1928)

Ниёзий (тахаллуси; исми Отаниёз Хўжаниёз ўғли, 1844 — Шовот тумани — 1928) — шоир, бастакор. Комилжон Отаниёзовнинг отаси. Хивадаги Арабхон мадрасасида ўқиган. Араб, форс тилларини ўрганган, аруз илмини пухта эгаллаган. Хивадаги Абдуллахон мадрасасида мударрислик қилган (1920). Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида давоми…

Дилафгор (XIX-XX аср)

Абдулборий Шермуҳаммад Ҳожи ўғли (Дилафгор) XIX асрнинг иккинчи ярми, XX асрнинг биринчи ярмида Тошкентга яқин Пскент шаҳрида туғилиб, яшаб, ўз даврининг мактаб ва мадрасасида таҳсил олиб, жўшқин истеъдоди билан замондош мухлисларининг эҳтиромига сазовор бўлган шоирлардандир.Дилафгор, хусусан, Андижонда яшаб, мадрасада ўқиган давоми…

Мирий (1830-1899)

Мирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хаттот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўрғон мавзеида қозилик қилган (1888). Мирийнинг мукаммал девони, иккита баёзи, қатор эпик асарлари сақланган. Мирий ижодининг асосий қисмини унинг достонлари давоми…

Умидий (1835-1905)

Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи. Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий давоми…

Муаззамхон (1833-1917)

Муаззамхон Мирсаид қизи (19-асрнинг 2-ярми, Хўжанд — 1917, Жиззах) — шоира. Муаззамхон ўзбек ва форс мумтоз адабиёти намояндаларининг ижоди билан чуқур танишган, аруз вазнини мукаммал ўзлаштирган ва ҳар иккала тилда ҳам ижод қилган. Муаззамхоннинг 1000 мисрадан ортиқроқ девон тартибида тузилган давоми…