Аъзам Исмоил (1952)

Аъзам Исмоил Фарғона туманининг Водил қишлоғида 1952 йили туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтининг чет тиллар факультетини тамомлаган. Фарғона политехника институтида ишлайди. У жумҳурият ижодкор ёшлари V семинар кенгашида қатнашган, шеърлари турли матбуотларда эълон қилинган. ДУНЁ, ДУНЁЛАРИНГ СУВГА ОТАМАН Қаландар либосин давоми…

Эргаш Абдулла (1941)

Эргаш Абдулла 1941 йилда Фурқат туманида таваллуд топган. Унинг шеърлари республика рўзнома ва ойномаларида ва коллектив тўпламларда чоп этилган. «Имконият» шеърий китоби нашр этилган. ЮПАНЧ Ҳаётдан кетмайди катта одамлар, Улар ҳаётники, дунё фарзанди. Даврга арзанда бўлмаган улар, Улар учун Давр давоми…

Муҳаббат Иброҳим қизи (1950)

Муҳаббат Иброҳим қизи 1950 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Олий маълумотни Тошкент Давлат дорилфунунининг журналистика куллиётида олган. 1970-йилдан буён матбуотда ишлайди. Илк ижод намуналари «Ленин учқуни»да 1962 йилда чоп этилган. Шундан буён вилоят, реслублика матбуотида қатнашиб келади. Қатор қўшиқлар муаллифи. 1975 давоми…

Мушкин (1903-1976)

Мушкин (Ҳусанхон Абдулхайрхонов) 1903 йилда Тошкентнинг Ялангқар маҳалласида туғилган. Эски мактабда таълим олган. Шоир Мискиндан шеърият сирларини ўрганиб, Камий, Хислат каби шоирлар даврасида, ижодий суҳбатларда қатнашган. Навоий, Машраб, Фузулий каби улуғ шоирлар ижодмни ҳурмат ва ихлос билан ўрганган. ТОШКЕНТДАДИР Эй давоми…

Хушнуд (1920)

Хушнуд (Абдулла Отабоев) 1920 йилда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида туғилган. Бошланғич мактабни, кейин Урганчда рабфакни, икки йиллик ўқитувчилар институтини битирган. Напоий, Фузулий, Муқимий, Фурқат каби классик шоирлар ижодини чуқур ўрганиб, ғазаллар ёза бошлаган. ТУЙМАЙ ЭЛИМ ДИЙДОРИГА Қўйганимда илк қадам мен давоми…

Бокий (1882-1967)

Бокий (Мирзо Абдулло Масриддин ўғли) Фарғона вилоятининг Рошидон (ҳозирги Риштон) туманида боғбон оиласида туғилган. Дастлаб мактабда савод чиқарди, кейин отаси Мирзо Насриддин ва амакиси Мирзо Оҳунддан таълим олди. Фирдавсий, Ҳоқоний, Низомий, Навоий, Бедил ва Фузулий каби буюк шоирлар ижодини чуқур давоми…

Дилафрўз Худойбердиева (1987)

Дилафрўз Худойбердиева 1987 йилнинг 9 апрелида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. Ҳозирда мазкур институтнинг Магистратурасида таҳсил олиш билан бир қаторда, институт қошида фаолият юритадиган “Молиячи” газетаси ҳамда унинг қошидаги «Ижодкор ёшлар» тўгарагида, шунингдек, қарийб ўн йилдан буён “Тонг давоми…

Настарин (1986)

Настарин 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. * * * Тилимни сукунат еди беаёв, Дилимни қиймалаб тунларга бердим. Шунча илҳақ дўст-у, шунча илҳақ ёв… Сизни кўнгил аро келади девдим… Сочилиб кетяпти давоми…

Мақсуда Мўмин (1968)

Мақсуда Мўмин 1968 йилда Андижон вилоятида таваллуд топган. Эркин ижодкор. Шеърлари турли нашрларда эълон қилинган. * * * Хотиралар ойнасини чертади дил, Кўз олдимдан ўтар аста ўт нигоҳинг. Юрак ярим… Йиғлаяпти ўксик кўнгил, Жудоликка кўндирди ишқ, йўқ гуноҳинг. Наҳот қийин унутмоқлик, давоми…

Отабек Исмоилов (1953)

Отабек Исмоилов 1953 йилда Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг журналистика факултетида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Бир нечта шеърий, насрий ва илмий оммабоп китоблар муаллифи. Айни вақтда Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, давоми…