Хуршид Дўстмуҳаммад. Ўн сония (ҳикоя)

Ҳадемай осмонга қарата ўқ узилади. Дастлабки тўрт қаторда йигитлар, кейинги ёнма-ён тўрт йўлакда қизлар сафга тизилишган. Беллашув осон кўчмаслиги муқаррар. Ғолибларга ҳозирлаб қўйилган совға-саломларнинг чўғи ҳар сафаргидан анчагина баландлиги рақобат шиддатига мой сепиши тайин. К. бадани, қўл-оёғини қиздириш, ундан-да муҳими, давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Соҳилдаги нашъу намо (ҳикоя)

Қуёш ётоғидан бош кўтарди. Унинг заррин толаларидан тарқаган ҳарорат ҳали соҳил бўйлаб кета-кетгунча ястаниб ётган оппоқ қумни қиздириб улгурмасидан пляж чўмилувчилар томонидан бирин-сирин ишғол этила бошланган, пича эртароқ бўлгани учунми, аксари мункиллаган чол-кампирлар имирсилаб-сургалиб келиб соябонли қўналғалар паноҳига жойлашар, йиғма давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Дардингни олай (ҳикоя)

Хўп, ажабтовур замонлар бўлди-да! Тошқул қаердаю олисдан-олис ўзга бир юртда давру даврон суриб яшаётган соҳиб жаноблари ва унинг рафиқаси қаерда – уларнинг тўқнаш-рўпара келишини ким тушида кўрибди – ақл бовар қилмайди, ақл! Бориб турган тасодиф, ғирт тасодиф, ишонай десангиз, ҳеч давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёлғиз (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Эрта баҳор (ҳикоя)

– Э-э, ҳа-а-а, саломларим бўлси-ин-н!.. Темир дарвозанинг ўртасидаги якка тавақали, энсиз эшикчани очиб ҳовлига кирган Ромиз Жўра ичкарига бир қадам қўйган жойида димоғига гуп этиб урган анвои ҳидлардан нафас ололмай қолдими ёхуд қийғос очилган лолаю лолақизғалдоқлардан кўзлари қамашдими, ноёб хушхабарни давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. WО AI NI (ҳикоя)

Беҳрузга Бек девордаги соатга кўз қирини ташлади – 3 дақиқаси кам 21. Ишига берилди. Одатдагидек бу пайтда хўрандаларнинг оқими сустлаша бошлайди, онда-сонда аллақайтларда санқиб оч қолган тўдалар гангур-гунгур, шовқин-суронлар билан ёпирилиб келмаса, яккам-дуккам мижозлар киради холос, ошхонага. Уззукун тик оёқда давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Умид гули (ҳикоя)

Ҳақиқат фикрлар алмашувининг оқибатидир. Фикр фикрга доя. Инсон инсон билан, суҳбату анжуманлар билан тирик, барҳаёт. Балиқнинг ватани уммон бўлгани каби одамнинг ватани – уни тушунган, унинг сўзларига қулоқ тутгувчилар орасиндаги сершавқ машварат онларидадир. Хоссатан, суҳбатдошинг айтқонингни зийрак илғаса, фикр алмашувчилар давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Шабада (ҳикоя)

Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади.Тоғаси Комронни ёмон изза қилди.– Ҳаётда ношукрликдан ёмон нарса йўқ, – деди у аввалига мулойимлик билан, лекин бу давоми…


Мақолалар мундарижаси