Уйғун Рўзиев. Урушдан қолган иморат (ҳикоя)

Маҳалла идорасининг янги биноси ёнида сигарета тутатиб турган икки қурувчи шундай рўпарадаги эски, пастқамгина, отамзамондан қолган бир уйга тез-тез ижирғаниб қараб қўярди. – Ана, момой яна чиқди, – деди кулранг шапка кийиб олган киши шеригига имлаб. Иккови ҳам ўша ҳовлида давоми…

Уйғун Рўзиев. Тавба (ҳикоя)

Эски “Зарбдор” хўжалигининг собиқ қоровули Шо­қулнинг на уйида ҳаловат бор, на юриш-туришида. Ҳали ўт-ўланларга зеб бўлиб турган шудринглар буткул парланиб улгурмасидан унинг уйида яна олатасир бошланди. Кейин Шоқул кўчага ўқдай отилиб чиқди. Буни кўрган қўни-қўшни борки, унинг аҳволини дарров тушунди. давоми…

Уйғун Рўзиев. Ялпиз тераётган қизалоқ (ҳикоя)

Кўкламнинг енгилгина шабадаси дарахт гуллари ва майсалар исини тинмай атрофга таратади. Бундай ҳаводан нафас олган кишининг бир зумда чарчоғи чиқади. Мактабдан одатдагидан эртароқ қайтган Бер­димурод муаллим қийғос гуллаган ўрик дарахти соясидаги сўрига чиқиб, шохлардаги маржондай тизилган гулчаларни ҳавас билан томоша давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёлғиз дарахт (ҳикоя)

Катта йўл ёқасидаги ёлғиз тут дарахти узоқдан кўзга яққол ташланади. Бу кенг адирда бошқа биронта ҳам дарахт йўқ. Турли-туман дарахтлари шовуллаб турган тоғ этагидаги қишлоққача эса икки чақиримча масофа бор. Шаҳарга отланганлар автобусга чиқиш учун тўғри шу тутнинг ёнига келаверишади. давоми…

Уйғун Рўзиев. Ёғоч отлар (ҳикоя)

Қишлоқлар ўзгариб кетибди. Унча-бунча эмас, бутунлай ўзгарибди. Машина текис йўлдан шамолдай учиб бораяпти-ю, йўлда эмас, денгизда сузиб кетаётгандек сезаман ўзимни. Бу йўллардан жуда кўп юрганман. Айниқса, талабалик вақтимда шаҳардан Булоқбошига қатнайвериб, қатнайвериб шу йўлларнинг майда тошигача таниш бўлиб кетган эди. давоми…

Уйғун Рўзиев. Райҳонли уй (ҳикоя)

Қишлоқ четидаги бу майдон шу пайтгача янтоқлар ўсиб ётган, болалар улоқ-қўзи ҳайдаб юрадиган бир яланглик эди. Кейин… туман раҳбарлари келишиб қишлоқ атрофини обдон айланишди ва шу ялангликда тўхтаб, нималарнидир баҳслашишди, тортишишди ва тарқалиб кетишди. Орадан бир неча кун ўтгач ернинг давоми…

Уйғун Рўзиев. Тўлқинсиз оқ денгиз (ҳикоя)

Совуқ бошланаётганидан бўлса керак, чойхонада ҳар доимгидан ҳам одам гавжум. Доимий танда қурганлардан ташқари, энди иссиқ кунларда дала-даштда иш билан андармон бўлиб юрганлар ҳам юмушларини тугатиб, уйда зерикканларидан эснаб-эснаб кўчага чиқишади-да, бирин-кетин чойхонага кириб келаверишади. Улар дастлаб ичкаридаги тутун ва давоми…

Уйғун Рўзиев. Модерн (ҳикоя)

Қанчалик киришиб-тиришмай, қишлоқда ҳеч ишим юришмади. Кейин омад қидириб Тошкентга келдим. Ҳамқишлоқ йигитларга эргашиб ғарибгина ижара уйга жойлашдим. Сўнг авом халқ тилида “Мардикор бозор” дейиладиган жойга бордик. Бирор машина келиб тўх­таса, ҳаммамиз ёпирилиб уни ўраб оламиз. Ҳайдовчи пастга тушишга ҳам давоми…

Уйғун Рўзиев. Оқ ёмғирлар (ҳикоя)

Осмонда чақмоқ чақиб, момақалдироқ гумбурлади. Ҳалигина ёмғир томчилаб турган эди, бирданига нўхатдек–нўхатдек дўл ёғиб, ортидан аёвсиз ёмғир қуйиб берди. Сой тарафдан эшитилган болаларнинг қичқириғи момақалдироқнинг ваҳимасидан ҳам ошиб тушди. “Одам оқиб кетяпти, одам!”, – дея қичқиришарди улар. Қутуриб оқаётган селнинг давоми…

Уйғун Рўзиев. Салом, янги дўст (ҳикоя)

Сўнгги қўнғироқ садоси янгради-ю, ҳамма ўқувчилар бирваракайига қийқиришди. Ҳатто қўнғироқ жарангини ҳам ана шу қийқириқ босиб кетди. Айниқса, битирувчиларнинг шодликлари ичига сиғмасди, Кимдир шўх-хандон кулган, кимдир соғинч ҳиссини ҳозирданоқ туйиб кўз-ёш қилган, ҳали устозларига гулдасталар тутишади, ҳали завқланиб чапак чалишади… давоми…


Мақолалар мундарижаси