Саъдулла Сиёев. Тазарру (ҳикоя)

Сўнгги қийнолғон ёмондур,Сўнгги қийнолғон ёмон.Эркин Воҳидов. Собиқ ширкат раиси Бердиёр Келдиёров неча кундирки, ўлим билан олишиб ётибди. Вужуди ўт бўлиб ёнади, аъзои бадани игна санчгандай ачишади. У шифтга боқиб, уҳ тортади, ингранади, тўлғонади. Гоҳо кўзига ёш олиб Яратганга ёлборади:— Мунча давоми…

Саъдулла Сиёев. Ота макон (ҳикоя)

Бўзсув деса, юнусободликларнинг чеҳрасига табассум югуради. Негаки, бу яшил анҳор баҳордан то қора кузгача шаҳарликларга роҳат-фароғат ато этадиган гўзал маскан. Осмон лов-лов ёниб турган ёз чилласида-ку, Бўзсув бўйлари чинакам жаннатга айланади. Ёшу қари бирдек серсоя дарахтлар тагида чўзилиб ҳордиқ чиқаради, давоми…

Саъдулла Сиёев. «Отелло» хоним (ҳажвия)

Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бири. Роҳатилла ҳафсала билан уйни супуриб-сидирди. Кейин сочиқларни чайиб қўйгани ваннахонага кирди. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади.— Эшик очиқ, — деди Роҳатилла, — кираверсинлар.Роҳатилланинг собиқ курсдоши Содиқжон билан унинг хотини киришди. Содиқжон даҳлиздан овоз берди:— Қайдасиз давоми…

Саъдулла Сиёев. Янги замон латифалари

БИРОВНИНГ ПЎСТИНИ Бир одам театрга тушди. Томошанинг ярмига борганда зерикди. Бир тарафдан зал совуқ, унинг устига саҳнада ўйналаётган воқеа ҳам бачкана эди. Кетгиси келди. Пастга тушди. Кийимхонага бориб, пўстинини сўради. Кийим берувчи унга ялтоқланиб боқди. — Ие, кетопсизми, акамулло? Шундайчин давоми…

Саъдулла Сиёев. Толсаватдан қўймасин (ҳикоя)

Қадамбой Жайронов тоғли Чош қишлоғида яшайди. Бу ерларда олти ой ёз бўлса, олти ой қиш. Қуёш тоғнинг ортига ёнбошлаганда чошликлар ҳам тўшакка киради, эрталаб тоғнинг ортидан мўралаганда ирғиб туришади. Чошда на телефон, на холодилник, на телевизор, на радио бор. Шунинг давоми…

Саъдулла Сиёев. Бир ой мистер бўлганим (ҳикоя)

Бултур Чарли Стеффорд деган чет эллик йигит билан танишдим. Ўзи Американинг Иллинойс деган штатидан экан. Ўзбекистоннинг бир қишлоғида яшаб, ўзбекларнинг урф-одати, расм-русумлари билан танишиш учун биз томонларга келибди. Бир куни уйда ўтирсам, туман раҳбарларидан бири бояги йигитни бошлаб кирди. Ёнида давоми…


Мақолалар мундарижаси