Жасур Кенгбоев. Синов (қисса)

Осмон йиғламай, ер кулмас. Мақол Инсон ўзига азиз билган нарсаларни барбод қилишга мойил бўлади. Эски-туски буюмлар, кераксиз жиҳозлар, сарғайиб кетган тахлам-тахлам газета-журналлар, бағри қон қораламаларини тўплаб, кўҳначиларга топширишга аҳд қилди. Қоғозларни саралаётиб, талабалик пайтида тутган бир қора жилдли ёндафтарга нигоҳи давоми…

Жасур Кенгбоев. Қалтис танлов қаршисида… (эссе)

ёхуд тенгдошларга тасалли Қайси асрда яшаётганимизни унутмаган ҳолда, бугун олдимизда худди сўйлоқ тишларини ғичирлатиб қайраб, сўлагини оқизиб ўлжасини кутаётган бўри мисоли пистирмада турган муқаррар бир фожиа ҳақида сўз очишга аҳд қилдим. Адабиётда ҳам фожиа бўладими, дерсиз. Бўлар экан, қадрдон, бўлар давоми…

Жасур Кенгбоев. Овчининг сўнгги ови (ҳикоя)

Ё етарман мақсадимнинг чўққисига охири… Ибн Сино Мен ҳаётда ҳали ҳам шундай одамлар борлигини бировдан эшитганимда, ишонмас эдим. Ўзим кўриб, гапларини қулоғим билан эшитгач, бандаси феъли, аъмоли, қатъиятию бирсўзлигига умр бўйи собит тура олишига ишонч ҳосил қилдим. Ундаги ёввойи бир давоми…

Жасур Кенгбоев. «Оқсоқол» (ҳикоя)

Тўра буванинг таъзиясига тўпланган издиҳом орасига сал кечикиб қўшилган одамга ҳамма ажабсиниб қаради. – Қаранг, Ҳоди қориннинг боласи келди, – деди ёнимизда кимдир. – Бугинанинг ҳам қорни қаппайиб, оёғи алчанглаб, лаби осилиб, қўли қорнига етмай қолибди-ку, – деди Темир домла. давоми…

Жасур Кенгбоев. Шубҳа (ҳикоя)

Ишхонадан аҳмоқона топшириқ олдим. Бугуноқ кечки поездда пойтахтдан Бухорога йўл олиб, уч кунлик ишни бир суткада битириб қайтишим керак эмиш. Купега чиққанимда икки иши – чўзинчоқ юзли, қорачадан келган, соч-соқоли ўсган, сертук бир одам, унинг ёнида, қаҳратон бўлишига қарамай, юпунгина давоми…

Жасур Кенгбоев. Тирик товон (ҳикоя)

Тўқсонбосди маҳали эди. Тиловнинг байтал чопиб бўлса-да, пойга оламан, деб кариллаб юрган пайтлари. Бўсағадаги ола пўстакнинг устида “хур-хур” ухлаб ётган мушук ёнига тушган чопоннинг шовурига уйғонди; кўзини эринибгина очди, чўзилиб керишди, олд оёғи билан юзини ювди. – Пишт-ей! – деди давоми…

Жасур Кенгбоев. Мунг (ҳикоя)

I Қизғалдоқ иссиғи этни куйдирди. Кун тиккага келди. Бу маҳал уч отлиқ адир адоғидаги қишлоққа ҳориб кириб келмоқда эди. Ҳаво дим, худди жазирамада ойналари очилмайдиган автобусда кетаётгандай ҳис қилади одам ўзини. Бурун катаклари кенгайиб-торайиб нафас олаётган отлар узун-қисқа кишнаб қўяди. давоми…

Жасур Кенгбоев. Юракнинг бир чети (ҳикоя)

У ниҳоят орадан шунча йил ўтиб қалбига яна бостириб кириб келди… Хонасида мук тушиб, бошини қоғоздан узмай ишлаб ўтирган Орзиқул эшиги оҳиста тақиллаб, секин очилганини, ундан тим қора сочли чеҳра қараб турганини ҳам пайқамади. Ўқиётганидан кўзини узмади. Келмиш қорасоч узун-узун давоми…

Жасур Кенгбоев. Нотаниш аёл (ҳикоя)

– Ассалому алайкум, Малика опа! Яхшимисиз? Бозор айланавериб, силласи қуриёзган Малика шошиб у ёқ-бу ёққа қаради. Бир аёл унга тикилиб турарди. “Менга гапиряптими ё бошқа бировгами?” деб ўйлади-да, жим тураверди. Нотаниш аёл унга қараб яна салом берди. Бу сафар у давоми…

Жасур Кенгбоев. Кўҳна белбоғ (ҳикоя)

«Бугун дунёдаги энг «кекса» ит йигирма олти ёшида вафот этди…»Деразаси жанубга қараган пастқам томи олдида, кундага чопонини тўшаб, ўнг қўлини манглайига тираганча, ковушининг учига тикилиб, офтобрўяда тобланибгина ўтирган Етмишев айвонда осиғлиқ радиога ярқ этиб қаради. Мийиғида кулди. «Оббо, хумпар-ей! «Вафот давоми…


Мақолалар мундарижаси