Ҳабиб Сиддиқ. Анқов экан (ҳажвия)

Ўзиям одам бўлмайдиган анқовига учраган эканман-да…Мен унга айтдим: манави эгнимдаги костюм сал уриниброқ қолди, янгилаш керак, деб. “Албатта янгилаш керак”, дейди. Орадан уч-тўрт кун ўтгач, яна шама қилиб кўрдим. Катта-кичикнинг олдида устимга обрўлироқ нарса илиб юрмасам бўлмас, дедим. Ҳар қалай, давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Номталаш (ҳажвия)

Ростини айтай: ҳажвияга “номталаш” деб сарлавҳа қўяйми ё “хомталаш”, дейми… анча ўйландим. “Нега?” дейсизми? Келинг, бир бошдан сўзлай…Топоним комиссия раиси қон босими ошиб шифохонага тушиб қолгач, мана шу ташвишлар менинг бошимга тушиб турибди-да. Энди англаяпман, бечоранинг қон босими бекорга ошмаган давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Америкалик қўшниларим (ҳажвия)

Ишдан қайтсам, хотиним гап топиб қўйибди: ёнимиздаги ҳовлига янги қўшнилар кўчиб келаётган эмиш. Яна қаердан денг. Нақ Амриқодан.— Қўйсанг-чи, қаердаги гапларни топасан-а?— Ишонаверинг, аллақандай уюшмами, жамиятнинг йўлланмаси билан урф-одатларимизни ўргангани келаётган эмиш. — Ана, энди қўшнилар билан ҳам таржимон орқали давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. «Ўн учинчи объект» (ҳажвия)

Бошлиғимизни трестда роса дўппослашибди. Қурилиш бошқармамизда объектлар сони кўпайиб кетганмиш, маблағлар ва ишчи кучлари сочиб юборилган эмиш. Яна механизмлар ва техника воситаларидан самарали фойдаланилмаяпти, объектлар ўз вақтида фойдаланишга топширилмаяпти, дейишибди.Бошлиқ ҳам мажлисдан олган “энергия”сини ҳаммамизга бўлиб берди. Шошилинч тадбирлар белгиланди. давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ўчириб ташланглар… (ҳажвия)

Кунлардан бир кун Қуёнбой илмий мақола битди.–Бир кўриб берсангиз, сўнгра эълон қилсак, – деди у Тулкихоннинг ҳузурига бориб таъзим қиларкан.Тулки мақолага бир кўз югуртириб чиқди, у ер бу ерига қалам урди, сўнгра Қуённинг исми-шарифи олдига ўзиникини ҳам қўшиб қўйди. Кейин давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Инглизча туш (ҳажвия)

Ҳозирги даврда бирорта ҳорижий тилни билмаган одам қийналиб қолади, дерди ўқитувчимиз. Тўғри айтган экан. Мана мен ҳам тилни билмаганим учун қийналиб ўтирибман. Ўзимни шу кеча кўрган тушимни тушунолмай бошим гаранг, асабим таранг бўлиб кетди. Ўтган куниям шунақа бўлувди. Чунки,  тушларни давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ҳомий қидиряпман (ҳажвия)

Янги ишга келган пайтларим эди. Бир ишни эплолмай қолувдим устамнинг жаҳли чиқиб кетди.— Сурат экансан-ку, хумпар.—Ҳа-ҳа, Сураталиман, — дедим.— А? …— Чиндан ҳам шундай. Исмим Суратали, фамилиям Робиев.Уста сал жаҳлидан тушиб жилмайди.— Унча мунча шеър ҳам ёзиб тураман, — дедим.— давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ҳаётий ҳангомалар

КАЛИШ БОЗОРИДА Байрам арафасида калиш бозорини  оралаб ўтишга тўғри келиб қолди.— Қаннақасидан излаяпсиз?— Нечанчиси керак?— Манавини кўринг-чи…— Россияникидан олинг.Одам кўплигидан туртиниб-суртиниб зўрға боряпмиз. Сотувчилар калишларини тиқиштиришади:Мана буни кўринг-чи…— Арзонроғидан керакми?— Нечанчисини излаяпсиз ўзи?Саволни жавобсиз қолдиргим келмади.— Бозорда нечанчи калиш йўқ давоми…


Мақолалар мундарижаси