Ҳабиб Сиддиқ. Мустақил фикр (ҳажвия)

Корхонамизда миш-миш тарқалди: юқоридан нуфузли комиссия келаётган эмиш. Ходимларнинг мустақил фикрларини ўрганармиш! Дастлаб ўз фикрларимизни ёзма равишда тақдим қилар эканмиз. Кейин ўша фикримизни ҳар биримиз минбарга чиқиб ҳимоя қиларканмиз. Бу гапни эшитиб, бошим осмонга етди. Бизнинг фикримиз билан ҳам қизиқадиганлар давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Далил (ҳажвия)

Корхонамизнинг мўъжазгина мажлислар залини тўлдириб ўтирибмиз. Юқори идора вакили йиғилиш қилармиш. Кимдир қандай янгилик бўлар экан дея қизиқиш билан, яна кимдир алмисоқдан қолган гапларни яна такрорлайди-да, деб ижирғаниб ўтирибди. Меҳмонимиз узоқ куттирмади. Бошига айвончали шапка кийган, ранги ўчган эски катта давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Ижарага ота керак(мас)ми? (ҳажвия)

…Аёлнинг кўз ёшини кўриб ректорнинг ҳам кўнгли юмшади. Бўлмаса-ку, шунча вақт дарсларда қатнашмаган талабани ҳеч қачон кечирмаган бўларди. Муштипарнинг юракни эзиб юборувчи ҳасрату нолаларидан кейин факультет деканини койиди – талабасининг ҳолидан хабар олмаганим учун. Ахир бечора тўрт ойдан буён оғир давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Чироғи ёниқ хонадон (ҳикоя)

Шом маҳали. Нақшинкор катта дарвозанинг кичик даричаси қия очиқ. Супириб-сидирилган, сув сепилган хонадонда орасталик. Қийғос очилган гуллар, садарайҳонлар хонадонга файзу тароват бахш этиб, бўй таратиб турибди. Гулзор чеккасидаги қувур жўмрагидан оқиб турган сувнинг чулдираши ҳам қулоққа мусиқадек эшитилади. Хонадон соҳиблари давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Устоз (қатра)

— Одамлар ҳам ҳар хил-да.Ўртабўй, қорачадан келган, тўлароқ гавдали маҳалладош йигитнинг қўққисдан шунақа дейиши ғалати туюлди. Одамларнинг ҳар хиллиги ажабланадиган гап эмас. Лекин унинг кутилмаганда шундай дейишининг бирор сабаби бўлса керак.— Нега унақа деяпсиз? — деб сўрадим ва жавоб кутиб давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Оламушукнинг каттаси (ҳажвия)

Жума куни иш вақти охирлаб қолганда қўққисдан йиғилиш чақирилди. Эртага текширувчилар келаётган эмиш. Энг қизиғи, соат ўн тўрту нол-нолда борамиз, ҳамма хоналар очиқ бўлсин, дейишибди. Фақат қаердан, қайси ташкилотдан келаётганини котиба қизимиз уқиб ололмабди.Биринчи муовин ҳолатни баён қилгандан кейин башорат давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Жарима (ҳажвия)

Нусрат Баракаев котибаси дамлаб қўйган қайноқ чойдан хўплаб, хона бурчагига қўйилган телевизорда машҳур хонанда куйлаётган қўшиқ оҳангига тебраниб, гоҳ ўзи ҳам қўшилиб ҳиргойи қилиб ўтирганди.— Ассалому алайкум, Нусрат Баракаевич, — дея сочларини устарада қирдирган, пастак бўйли, семиз гавдали бош ҳисобчи давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Нима билан урди (ҳажвия)

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига: саноат ва қишлоқ хўжалик партия қўмиталарига, бўлинган эди.Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти.— Обкўмга арзим бор, — депти аёл.— Қайси обкўмга?— Обкўмга-да!— Ҳозир давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Қайтган дуо (ҳажвия)

Баҳодиржон деган ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:— Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Сўраганингиз нима эди? (ҳажвия)

Асаб касалликлари шифокори ҳузурига хотинини олиб келган киши ҳасратини тўкиб солиб ёрдам сўради. Шифокор беморни кўздан кечирар экан савол берди:— Ўзи паррандачилик маҳсулоти, рангги оқ нарса нима?— Тош,— деди бемор.— Мана шунақа аҳвол, — деди эр хўрсиниб.— Товуғингиз туққан нарса, давоми…


Мақолалар мундарижаси