Гулноз Мамарасулова. Бегона (ҳикоя)

Вақт шунчалар бешафқатми?! Ё умр ўткинчими?! Вақтнинг, умрнинг оқар дарёлиги ҳақида гарчанд кўп эшитсамда, асл моҳиятига тушуниб етмас эдим. Бунинг нақадар ҳақ гаплигига энди қаттиқ амин бўлдим. Бу гапларнинг маъносини қалбимдан ўтқизмаган эканман. Эҳтимол мен ҳам умримнинг ярмидан ошиғини яшаб давоми…

Гулноз Мамарасулова. “КамАЗ” (ҳикоя)

Зарбдорлик холамнинг ёшлик йиллари ҳақидаги ҳикоялари кўп. Бизникига меҳмон бўлиб келганида, кечки овқатдан сўнг ўз-ўзидан онам ва холам болалик даврларини эслай бошлайди. Дадам эса бундай пайтларда ишхонасига кириб, бир дунё ёзув-чизувлари билан андармон бўлади. Авваллари қомати алифдек, бўйи узун бўлган давоми…

Гулноз Мамарасулова. Кулча (ҳикоя)

Ҳовли. Ошхона. Тандир… Қуёш ҳовлига кираверишдаги йўлакчанинг ўнг ва сўл томонларига бир чизиқ қилиб экилган райҳонларни, томорқада кўкараётган сабзи, бодринг ва бошқа қатор экинларни, охурида суви тугаб қолганидан ба-балаб ишора бераётган қўй-қўзилар қамалган оғилхонадан тортиб, жамики атроф-оламни аямай қиздирарди. Она давоми…

Гулноз Мамарасулова. Уй можароси (ҳикоя)

Сокин тун…. Овози пастлатиб қўйилган радиодан таралаётган махзун куйгина бу хонадонда ҳаёт давом этаётганини англатарди. Қўшни уйдан қулоққа чалиниб турадиган ғала-ғовурлар ҳам бугун тинч. Гоҳ-гоҳида иссиқ ўрнида мириқиб ухлаётган боланинг ғингшиши жимлик пардаларини ёриб ўтарди-ю яна тин олади. Қани у давоми…

Гулноз Мамарасулова. Айрилиқ (ҳикоя)

Чошгоҳ. Кенг ҳовли ўртасидаги ўрик дарахти тагидаги супачада ака-ука тортишарди. – Нима?!. Отамни ўзи шундай дептими-а? Уйланармикан?! Қариганида-я… Бу нимаси энди? Ё Худо, қишлоқда шу гап етишмаётувди ўзи. Ана шармандалик, э, қўйсанг-чи, яна ҳазил қилаётган бўлма, – дея қўлидаги дўпписини давоми…

Гулноз Мамарасулова. Кўнгил (ҳикоя)

Бу — иккиси учун ҳам оғир бўлган мавзуда улар кўп гаплашишган, фикрлашишган… қайғуришган аммо, начора! Бир гал аёл юрагини ғижимлаб ётган бу саволларни айтиб юборишига бир баҳя қолганини ҳозир ҳам ўшандай дардли кечинма билан эслаб қўяркан, тағин кўкси симиллаб кетди. давоми…

Гулноз Мамарасулова. Пинҳона (бадиа)

Йиллар… Сониялар… Ана оқ от, оппоқ от шамол рақсига ҳамоҳанг тарзда ҳилпираётган ўзининг узун-узун ёлларига маҳлиё бўлиб чопиб кетаяпти. Бу еллар уни қай юртларга элитади, қай манзиллардан макон топтиради, кимлар билан ошна қилади-ю сўнг қай кунларни бошига солишини ҳеч ким давоми…

Гулноз Мамарасулова. Шаҳардан келган ташвиш (ҳикоя)

О, ёз мазза-да! Дўппингни осмонга отсанг бўш қайтмайди – олмамиди, ўрикмиди ишқилиб тўлиб тушади. Қадрдон жойингда – қишлоқнинг ҳар жойига мўралаб турадиган қалин тут шохида ёнбошлаганча атрофдаги узун қулоқ гаплардан бохабар бўлиб, камига оғзинга килкиллаб, оппоққина қуртдай ялтираётган тутлардан ховучлаб давоми…

Гулноз Мамарасулова. Қўшнилар (ҳикоя)

Бу ерга кўчиб келганимизга ҳам бир йилдан ошди. Янги қўни-қўшнилар билан муносабатимиз анчагина қалинлашиб қолган. Байрамларда ва турли бошқа тадбирларда бир-биримизникига чиқамиз, турли нарсаларни олди-берди қиламиз. Баъзида ишим билан, ёз-чизларим билан андармон бўлиб, айтилган жойга бора олмасам, улар бир дунё давоми…

Гулноз Мамарасулова. Парирўй (ҳикоя)

Кейинги пайтлари Абдулла кунларининг бир алфозда зерикарли ўтаётганидан тез-тез нолийдиган бўлиб қолди. Ҳар куни эрталабдан ишга боради, кеч тушгач қайтади. Шу билан яна бир куни ўтади-кетади. Ҳар куни бир хил одамлар, бир хил иш, бир хил танишларни кўравериб зада бўлган давоми…


Мақолалар мундарижаси