Эркин Аъзам. Қани сенинг ҳайкалинг? (ҳикоя)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу давоми…

Эркин Аъзам. Фиделдан салом (ҳикоя)

Хабар келдики, бобомиз чорлаётганмиш. Ҳаммани: ўғилларини, қизларини, невара-чевараю бошқа-бошқаларни. (Биз охиргисига кирамиз.) Икки-уч ойдан бери шифтга тикилиб ётган банда бошига одам тўпладими, билаверинг, масала ҳал – рози-ризолик! Бемор дегандек бўлдигу лекин шу чоққача бобонинг боши ёстиққа тегмаган-да. Ҳув, ишлаб юрган давоми…

Эркин Аъзам. Арбоб Қулов Парижга боради (ҳикоя)

“Қирқ йиллик гурунглар” туркумидан бир ҳикоят Қиёматли суҳбатдош Абдулҳамид Рашидийга бағишланди Билсангиз, Жийдали деганимизнинг эли аслан қурама, ҳа, балли – ҳар ёқдан келиб қолган. Кеча эмас, бугун эмас, ҳув қадим айёмларда. Кўҳна китобларда дарж этилишича, ҳозир ўртачароқ шаҳар сиёғидаги бу давоми…

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар (қисса ва ҳикоялар)

Эркин Аъзам. Байрамдан бошқа кунлар: Қисса ва ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. Байрамларни кутиб, байрамларга талпиниб яшаймиз. Чинакам байрам эса — кўнгилдаги масрурлик, руҳнинг ҳур парвозидир. Ушбу китобнинг қаҳрамонлари ана шундай байрамга интиқ, ташна. Лекин, аёнки, ҳаёт давоми…

Эркин Аъзам. Бир дақиқа кўзингни юм (ҳикоя)

У жойлар аллақачон бузилиб кетган, у одамлар ҳам энди йўқ; аниқроғи — бор-у, қаерларда, нима иш қилиб юрибди… Лекин улар муқим яшайдиган, ўзлари билмаган холда яшайдиган битта жой бор, яна битта жой… «Пахтакор» бекати. Метродан чиқиб тўрт тарафга таралаётган гурас-гурас давоми…

Эркин Аъзам. Турмуш (ҳикоя)

Эру хотин — қўш ҳўкиз эмиш… Мен — шаҳзода, сен — маликасан. Шавкат Раҳмон Малика энди қайтмайди, энди қайтиб келмайди Малика!.. Қарийб ўн йил турмуш қилиб, Тилак хотинини ҳали бирон марта чертмаган ҳам эди — бу гал урди, бир тарсаки давоми…

Эркин Аъзам. Қор босган довон (ҳикоя)

Малик, Нишон, ўша қаттиқ келган қиш эсларингдами? Қаттол дара йўли, олижаноб Сафаров… Бугун мен уни «Тошкент» меҳмонхонаси олдида учратиб колдим. Йўқ, учратишни кутмаган, ўйламаган эдим — тасодифан дуч келди. Ёнида ўзига ўхшаганроқ бир киши. Танимадим. Майдонда кезиб юришибди. Ҳасан-Ҳусандек бир давоми…

Эркин Аъзам. Еттинчи тулки (ҳикоя)

Иброҳим Исломовга Уни кўрмай ўтиб кетиши ҳеч гап эмасди. Кеч эди, қоронғи эди. Машинани катта тезлик билан ҳайдаб борар, кўзи йўлда, хаёли ҳам паришон эди. Кеч эди, коронғи эди, лекин уни кўрдн, дафъатан кўзи илди. «Оббо, — деди ичида, — давоми…

Эркин Аъзам. Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси

Орол бободан драматик ривоят Баҳодир Йўлдошевнинг турткиси билан, Баҳодир Йўлдошевга атаб ёзилган РИВОЯТДА НАҚЛ ЭТИЛМИШЛАР Орол бобо Амет Жумабой Тиловберган Генжамурод Ўтаган махсум Қалимбет Гулхадича Роҳат Собировна Биринчи қисм 1 Атрофи қамиш чий билан ўралган, дов-дарахтсиз яйдоқ ҳовли. Бир ёнда давоми…

Эркин Аъзам. Боғбололик Кўкалдош (ҳикоя)

Мен ёзган нарсаларимни энг аввал унга ўқиб бераман. Адабиётни сув қилиб ичган, қилни қирқ ёрадиган билимдон дўстларим кўп, лекин менинг тўнғич ўқувчим доим — Нажмиддин. Ҳикоям унга маъқул келса, менга кифоя, кейин билимдон дўстларим нима дейишса, дейишаверснн — ишонмайман. Ёзганимнинг давоми…


Мақолалар мундарижаси