Абдулла Қодирий. Бозор суриштирмайдир (1920)

Кичкина фелетўн Мен ўзим ишёқмас дангасаман. Бунинг устига бир оз ваъдараклигим ҳам бор. Тажрибалик кишиларга маълум бўлса керак, аксар ялқовлар ўзлари учун фойдалик бўлган ишларга дангасалик қилиб, фойдасиз бўлган ишлар орқасинда умр ўтказалар. Мен ҳам бир ишёқмас бўлувим сифатила баъзи давоми…

Абдулла Қодирий. Эски шаҳар «ЧеКа»си атрофинда (1920)

Икки йил энди ярим ёрти ҳукумат ишлари ўз қўлимизга берилиб келадир. Бизнинг учун ўлка масштабинда иш кўрмоқ (озгина истисно ила) тўғри келмаса ҳам шаҳар, уяз, қишлоқ ишларимиз ўзимизга топширилди. Икки йилдан бери баъзи жузъий ишларимизни ўзимиз юритиб келамиз. Табиий, илгарироқ давоми…

Абдулла Қодирий. Тиланчилик ёхуд енгил касб (1920)

Инсоният оламинда энг мазмум ва манфур бир иш бўлса, ул ҳам тиланчилик — сойилликдир. Тиланчилик — илм-ҳунарсизлик орқали тарқалатурған бир мараз бўлғанлиқдан табиий бу касал бизим ислом оламинда кўбдир; шу даража кўбдирки, баъзи ислом мамлакатларинда, ойниқса, бизим Туркистонда бир касб давоми…

Абдулла Қодирий. Бизда театру ишининг бориши (1919)

ТЕАТРУ ВА МУЗИҚА Маълумдирки, бизим Туркистонда драма ҳам театрнииг тарихлари 1912 йилдан бошланиб, буларни қабул этканимизга етти йиллар бўлади. 1912 йилдан илгари Туркистонда татар қариндошлар тарафидан театр ўюнлари бўлуб турса ҳам табиий бизим турмушимиздан четдароқ бир руҳдаги асарлар ўлдиқдан ерли давоми…

Абдулла Қодирий. Бизда аскарлик масаласи (1919)

Бошқалар тарафиндан ҳуқуқингнинг топталмови, четларга маҳкум, мазлум бўлмаслик, чет миллатларга ўз товушингни эшитдируб эшитмоққа мажбур этувға шубҳа йўқким, қўлингдаги қуролингға, аскарий кучингға қараб бўлур. Кўрамизким Оврупо, Омриқо миллатлари бунчалиқ шаън-шавкатни фақат ҳарбий куч ила қозонмишлардир. Оврупо, Омриқо империалистлари Шарқ халқини давоми…

Абдулла Қодирий. Тошканд хабарлари (1919)

Ғози Юнусга очиқ хат «Иштирокиюн»нинг сўнгғи бир нўмеринда, эълон қисминда баъзи ваколатлардан жумладан, Эски шаҳар синфий иттифоқлар шўросининг «реорганизасия» комиссиялиғиндан истеъфо берувингизни эълон этасиз. Ўртоқ! Умумий мажлисимиз бу ишка сиздан дурустроқ бир киши тополмагач, бу ўрунда сизни кўрсаткан эди. Сиз давоми…

Абдулла Қодирий. Эски шаҳар театру ҳаваскорларига (1919)

Маълумки санойи нафиса — театру бизим Тошканд мусулмон ёшлари орасинда жуда ҳам енгил бир иш онглашилганликдан фавқулодда бир бузуқликда давом этмакда бўлиб, улуғлар мактаби бўлган театру саҳналари аллақандай сафсата ва ноаҳил кишилар қўлинда бир ўйинчиқ бўлиб келмоқдадир. Мундан сўнг ҳам давоми…

Абдулла Қодирий. Маъориф шўроси диққатиға (1919)

Сўйлаб ўлтурувнинг ҳам лузуми йўқдурким, бизим учун бир-бир масаладан ҳам илгарироқ мактаб масаласига жиддий қараб, камчилик-етишмаган ерларини такмил ва ислоҳ этмак маорифга чўл халқимизнинг диққатини шул нуқтага жалб этмак керакдир. Бошқа ишларга эътиборсиз қараганимиз каби, бу маориф ишини ҳам мухмал давоми…

Абдулла Қодирий. Думбаси тушиб қолган эмиш (1919)

Кичкина фелетўн Эски шаҳар Озиқ шўъбасига бағишлайман Гўш… Отингдан ўргулай гўш!.. Нега мунча ўзингни биздан азиз тутдинг? Биз сенинг қадрингга етмадикми?.. Мен ўқувчининг гўш ҳақиндаги ҳолини билмайман. Лекин ўзим гўш отини эшитсам, оғзимдин калаба-калаба сувлар келадир. Ўзини қассоб акалар қанорасида давоми…

Абдулла Қодирий. Қимматчилик ҳасрати (1919)

«Иштирокиюн»нинг бир нўмиринда Тошқун ўртоқ «Қимматчилик тинкамга тегди» унвонли бир мақола ёзиб: ман сўққабош бўлатуриб шунча қийналмоқдаман, аммо бола-чақалик акаларнинг ҳоли нима кечмоқда экан, мазмунида бир сўз сўзлийдир. Бола-чақалик бир йигит ўлдиғимдан Тошқун оғанинг бояги сўзи маним ярамга туз сепди. давоми…