Бекжон Тошмуҳамедов. Эл тўқ, мамлакат обод бўлсин (1989)

Инсон ва унинг тирикчилик ташвишлари одам ва ҳайвонот физиологияси бўйича тадқиқотларнииг асосий маҳзари ҳисобланади. Таомга эҳтиёж, овқатланиш муаммоси эса турмушимиздаги жамики нарсалардан фарқли ўлароқ сўнгги ой, сўнгги йил ёки бирон беш йилликка суриб бўлмайдиган кунлик зарурат сифатида намоён бўлиб туради. давоми…

Нурулло Отахонов. Мутлақо шахсий фикрлар (1989)

Ушбу мулоҳазаларим пойтахтимизда илк марта «Тошкент гўзали» беллашуви ўтказилгандан кейиноқ туғилган, фақат кўпчиликка ошкор қилишга ийманиб юрган эдим. Фикримни одамлар, айниқса, тенгдошларимиз тўғри қабул қилармикан? Ҳеч ким индамаяпти, демак, бу тадбир ҳаммага ёқаётгандир-да? Ишқилиб, «янгиликка қарши» ёки, яна ҳам ёмони, давоми…

Хуршид Даврон. Янги фаслларни кутиб (1989)

Редакцияга хат Ҳурматли редакция! «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида Иброҳим Ғафуровнинг тарихчи олим Неъматилла Иброҳимов номига ёзган мактуби билан танишиб, «Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиё бўйлаб саёҳатлари» китобини ўқиганимда кўнглимдан ўтган ўйларга ҳамоҳанг мулоҳазаларни топиб беҳад қувондим. Ушбу тўплам давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Бахт омбори қаерда?

Бадиий ва мемуар адабиётларда Америка қудратли мамлакат, сеҳрли диёр дея таърифланади. Бунга шубҳа йўқ ва шу боис у мана икки ярим асрки кўпларни ўзига мафтун этиб келади. Минглаб одамлар юлдузли орзулар қанотида океан ортига интилишади. Озодлик, шахс эркинлиги, ўзликни намоён давоми…

Гулчеҳра Нуруллаева: «Ҳар қадамда муаммо, муаммо…» (1988)

Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофоти лауреати, шоира Гулчеҳра Нуруллаева билан суҳбат — Гулчеҳра опа, ҳозир қайта қуриш даврида яшаяпмиз. Суҳбатимизни шу мавзудан бошласак. — Мен қайта қуришни ўзим учун янгилик деб билмайман. Энди ўйласам, уруш йиллари қандайдир «хундори» тайёрлаб, маҳалламиз болаларини давоми…

Бекзод Ўктам. Китобсиз яшаб бўлмайди

Мустаҳкам қалқон Бугун қаддимизни иқтисодий жиҳатдан дадил тутиб олдик. Ўзимизга тўқмиз. Ўз-ўзидан маънавий эҳтиёжни қондиришга зарурат сезаяпмиз. Бунда эса китобдан самарали восита йўқ. Аммо тезкор, шиддатли давримизда бизни китобдан чалғитувчи турли замонавий қулайлик ва воситалар борки, очиғи, улар каттаю кичикни давоми…

Баҳодир Аминов. Фарғона: фожеа, миш-миш, ҳақиқат (1989)

БОШГА КУЛФАТ ТУШГАНДА Азал-азалдан донолик руҳида тарбияланиб келган, меҳр-оқибат туйғуларини ўзгалардан қарз олишга муҳтож бўлмаган халқимиз: «Бир кун жанжал чиққан жойдан қирқ кун барака қочади», деб жуда яхши айтган. Шунинг учун жанжал чиқиши даргумон тутилган катта-кичик жойларга энг аввало зукко давоми…

Ҳусан Мақсуд. Тилимиз тилсими

Инсон тақдиридан қизиқ тақдир бормикан? Йўқ, дейди шошқалоқ одам. Мен ҳам шундай дердим қоғоз-қаламдан йироқ пайт­ларим. Сал ўтиб – қоғоз қоралаб, Сўз деб аталмиш неъматнинг ортидан кун кўра бошлаганимдан бери юқоридаги саволга ҳазир бўлиб жавоб берадиган бўлдим. Жавобим шу: инсон давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Не қилайин сенинг била, эй тил…

Давлатли она тилимиз “давлат тили” бўлганидан бери, эҳ-ҳе, қанча-қанча қовун пишиғи ўтди. Ўшандан бери бу масалада амалга оширилган ишлар ҳам бир талай. Дарров бўлмаса ҳам, қимирлаган қир ошар деганидек, рўёбга чиқаётган ишлар кўп. Мен ўзимга таниш бир мисолни айтай: ҳозир давоми…

Шуҳрат Сирожиддин. Навоий кимни севган? (1991)

Бу масала совет даврида Навоий ҳаёти ва ижоди ўрганилишининг илк кунларидан ҳозиргача кўпчиликни қизиқтириб келмоқда. 1959 йил 4 февралда ўтказилган навоийшунослар анъанавий анжуманида улуғ санъаткоримиз, академик Ғафур Ғулом шоирнинг: Ёрдин ҳеч ким манингдек зору маҳжур ўлмасун, Жумлаи оламда расволиққа машҳур давоми…