Дадахон Нурий. Шаҳар ўртасидаги бир туп оқ ўрик (1980)

1. ЭРТАКЛАРДАГИДЕК ШАҲАР. БИРОҚ… Бир туп мевали дарахтга болта кўтарган одам минглаб кишилар дастурхонидаги ризқни оёқ ости қилаётганини билармикан? Абдулатиф ота Турсунов, кекса боғбон Ҳиндистон ярим оролининг улкан шоири, ҳинд тараққийпарвар Ёзувчилар уюшмаси президиумининг раиси, яқин дўстимиз Ғулом Раббоний Тобон давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Сувда оқиб келаётган “пўстин”

Инсон ҳамиша янада ёруғ, тинч-тотув, тўкин-сочин кунларга интилиб, шундай замон келишига ишониб яшайди. Бунга эришишнинг “сир”ли калити эса, балки билар, балки билмас – ўзининг қўлида. Чунки, тил, адабиёт ва китобнинг мавжудлиги фикри сўнмаган, қалб кўзлари очиқ, ўзига ишончи мустаҳкам, ҳаракатчан давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Тарихнинг унутилмас хатолари

“Одам ва оламни идрок этишда сўзга эҳтиёж борлиги учун ҳам Сўз бор. Сўзсиз идрок этувчига, “ҳафиф бир сасни эшита олувчи”га бақириб-чақиришнинг ҳожати йўқ”, деган эди Жалолиддин Румий. Аммо инсон тафаккури, ақлий салоҳияти юксак даражага кўтарилган, само кенглик­ларини забт этаётган янги давоми…

Саид Аҳмад. “Вақт“нинг туғилиши (1969)

(Бир шеър тарихи) Бутун илҳомини, талантини, билиму билағонлигини халқига, халқининг орзу-умидларига бағиш­ламаган ёзувчи чинакам халқ ёзувчиси бўлолмайди. Ажойиб сўз санъаткорлари қолдирган мерос – бадиий адабиёт хазинасига кўз ташласак, бутун умрини халқ манфаатлари йўлида сарфлаган катта талантларни кўрамиз. Ғафур Ғулом ана давоми…

Миразиз Аъзам. Татаристон сафари (1987)

1987 йилнинг февралида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари Ўлмас Умарбеков мени ҳузурига чақиртирди. – Қозонда Абдулла Қодирийга ўхшаган, 1938 йилда отилган татар ёзувчиси Олимжон Иброҳимов таваллудининг 100 йиллик юбилейи бўлади. Ўзбекистондан мени таклиф қилишганди, вақтим йўқ, маросимда қатнашиш учун ўрнимга сиз давоми…

Абдураззоқ Каримов. Олтини бор қишлоқ ободми? (1989)

Тошкентдан автобусда бораётган йўловчи «Темур дарвозаси»дан ўтганидан сўнг об-ҳавонинг кескин ўзгарганини дарров сезади. Чунки сиз шу пайтда меридиан чизиқлари кесишган Ғаллаорол ноҳиясига кириб келасиз. Нуротанинг туя ўркачли тизма тоғлари ҳамда Ғўбдин тоғлари билан ўралган Ғаллаорол ўзининг табиати, ери, иқлими, жўғрофий давоми…

Алиназар Эгамназаров. Тўхтасин Жалолов ҳаётидан лавҳалар (1996)

ОРТИҚОЙНИНГ ҚУТЛУҒ ҚАДАМИ Ортиқойни 1952 йилнинг баҳорида қамоқдан озод қилишганида ёнида бир тийин ҳам пули йўқ эди. Шунда йўлкира топиш илинжида Магадандаги ётоқхоналардан бирига вахтёр бўлиб ишга кирди. Орадан бир ярим-икки ойча фурсат ўтгач, лагерда «бирга бўлган дугонаси Галина қамоқдан давоми…

Алиназар Эгамназаров. Ҳақ сўз қадри (1990)

Бир кун тушликка тандир сомса егимиз келди. Уч ҳамкасб троллейбусга ўтириб, Тошкентдаги «Анҳор» кафесига бордик. Кўчадаги сомсалар, одатда, ҳар хил бўлади: бири сергўштроқ, иккинчисида пиёзи кўпроғу, гўшти камроқ. Лекин биз бу гал еган сомса антиқа экан: унда умуман гўшт йўқ, давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Таржимаи ҳол (1926)

Отам Ниёз ўғли[1] 1836 йилда туғилиб, 16 ёшинда деҳқонлиғин ташлаб, Бухорога бориб, эскича халқ дўқтири бўлуб қайтғандур. Шу йили Аввалда менинг онамга[2] уйланиб, Ҳўқанд келиб турғун бўлгандур. Мана мен шул оиладан 1889 йилда туғулиб, отам ўқимишли бўлсин учун 1898 йилда давоми…

Мурод Абдуллаев. “Пахта иши” анатомияси

Номингни қаро деган – пахтагинам, сенмисан, Лўппи дея ютганим – лахтагинам, сенмисан, Авахтада бош урган тахтагинам, сенмисан?! Фақатгина халқ яшар, фақатгина қолур халқ. Абдулла ОРИПОВ Мустақиллик учун кураш тарихи истибдод замонининг энг қора кунларидан бошланиб, ХХ асрнинг тўқсонинчи йиллари бошига давоми…