Хуррам Раҳимов. Номларнинг номуносиб таржимаси

Таржима илми ва амалиётида ўгириш қийин бўлган сўзлар бир талай. Уларнинг асосийлари миллий ўзига хос сўзлар бўлиб, халқаро терминда реалиялар дейилади. Реалиялар деганда маълум бир миллат ва элатга хос нарса-ҳодисаларни ифодаловчи сўзлар ва тушунчалар англашилади. Уларни бошқа тилга ўгиришда таржима давоми…

Исроил Мирзаев. Эркин сўз масъулияти (1989)

Ошкоралик даври ижодкорларга ҳақиқатни баралла айтиш ҳуқуқини берди. Бу ҳуқуқнинг икки буюк аҳамияти бор. Бирннчидан, у ҳақиқий талант эгаларини «ўртамиёна»лардан фарқлашга ёрдам беради. Иккинчидан, ҳақиқатни баралла айтиш ҳуқуқи ҳақиқий талант эгаларини ҳушёр торттириб қўяди: ҳақиқатни баралла айтиш керак, лекин бу давоми…

Омилжон Аҳмаджонов. Таълим ва тараққиёт

ёхуд фахрий педагогнинг ўй-мулоҳазалари Бир умрлик меҳнат фаолиятим таълим тизими билан чамбарчас кечмоқда. Шу боис соҳага оид мулоҳазаларимни ярим аср давомидаги ҳаётий кузатувларимга асосланиб шарҳлашга ҳаракат қиламан. Мен мактабни тугатган вақтда (1956 йил) республикамиздаги мактабларнинг битирувчилари (абитуриентлар) олий ўқув юртларининг давоми…

Лев Разгон. Жаллод хиргойиси (1988)

Ёзувчи ва журналист Лев Разгон умрининг 17 йилини Сталиннинг қамоқхоналарида ва жазо лагерларида ўтказди. Уни «аксилинқилобий ташвиқот»да айблашиб, «халқ душмани» тамғасини босишган эди. Ушбу мақолада муаллиф миллионларнинг ёстиғини қуритган ва миллионларнинг юрагига битмас жароҳат солиб кетган ўша йилларнинг мудҳиш фожналари давоми…

Қаюм Каримов. Календарь – тақвим – йилойкун (1991)

Вақт ўлчами инсоният тараққиётининг барча босқичларида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳозирги календар пайдо бўлгунига қадар одамлар ёғоч ва бошқа нарсаларга ўйиб кун, ой саноқларини санаш, каноп, арқон кабиларга тугун тугиш, хурофий аломатлар, ривоятлар, қиссалар орқали авлодларга хабарлар етказганлар. Бу одамларга давоми…

Темур Пўлатов. Қардошларга ҳаммамиз мададкор бўлайлик (1988)

СССР Олий Советининг қрим-татарлар масаласини кўриб чиқувчи Давлат комиссияси тузилганидан сўнг бир неча кун ўтгач, беш ўзбек ижодкори, уларнинг орасида мен ҳам бор эдим, комиссияга хат 6илан мурожаат қилиб, унинг сермашаққат фаолиятини қўллаб-қувватлашимизни ва «қрим-татарлар ҳадемай, тарихларидаги фожиавий даврга нуқта давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Фикрнинг онаси фикр (1990)

Фикрнинг онаси фикр дегап бор. Гапдан гап чиқиб жумҳурият Фанлар байтулҳикмасининг мухбир аъзоси Абдулаҳад Муҳаммаджонов билан кўҳна Тошкентимизнинг маъмурий марказлари — Ўрдалари ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Тошкентнинг Ўрдалари бешта бўлган экан. Биринчи Ўрда Хадранинг ғарби-шимолидаги собиқ Тоштрам биноси ўрнида, иккинчиси биринчисидан давоми…

Мирзааҳмад Олимов. Маркс, Энгельс Бобур ҳақида (1989)

Улуснинг таъну таърифи менга, Бобур, баробардур, Бу дунёда ўзумни чун ямон-яхшидин ўткардим. Улуғ ўзбек шоири, тарихнавис-ёзувчиси, алломаси, етук саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, ижоди ва серқирра фаолиятини марксистик асосда ўрганиш шу буюк таълимот асосчнларининг ўзлари — Карл давоми…

Норбой Худойберганов. Сўз қадри — инсон қадри (1989)

Амакимни бува дердим. Балки асл бувам бевақт даво топиб, унинг ўрнини амаким босгани учун шундай бўлгандир. Мен учун мана шундай қадрли, ардоқли инсон қарийб етмиш йиллик умри мобайнида ўз қишлоғидан лоақал бир марта ташқарига чиқиб, бирор санаторийда даволанганини, дам олиш давоми…

Хайриддин Султонов. Ҳаёт дарахти (1989)

1. Сизнингча социал-сиёсий ислоҳотлар шароитида миллий муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболлари қандай? 2. Кўпмиллатли давлатимизда миллий тилларнинг ўрни ва аҳамияти сизнингча қандай бўлиши керак? 3. Миллий маданиятларнинг бойиш йўллари ҳақида сизнинг тасаввурингиз? Мен бу мавзу юзасидан «назариётчилик» қилиб, турли-туман манбалардан иқтибос келтириш давоми…