Асад Асил. Ҳаётий зарурат (1989)

Любовь Егоровна Горбуличева ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида Ғазалкент шаҳрида ёш авлодга таълим-тарбия бериб, топган бойлиги – шогирдлари ардоғи ва эл меҳри бўлди. Ўзбек синфларига мукаммаллаштирилган рус тили ва адабиётидан дарс бераётган Любовь Егоровна билан Комаров номли 3-ўрта мактаб жамоаси давоми…

Асад Асил. Қалбларнинг тубидан чиқса ҳайқириқ (2000)

Оддийгина бир сўров билан учраган одамларга мурожаат қиламиз: “Ҳаёт учун энг зарур нарса нима ўзи?” Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб айтади: бировлар ҳаво деса, баъзилар сувни ёки бошқа турли заруратларни кўрсатишади. Аммо кўпчиликнинг бу мавзуга мутлақо эътиборсизлик, шунчаки давоми…

Асад Асил. Яхшидан боғ қолур (2000)

Одамлар борлиқдаги жамики мавжудотни, ҳатто ўзлариниям “яхши” ёки “ёмон”га ажратишади. Шу мавзуда гап кетганда, беихтиёр бир савол кўндаланг бўлади: “яхши” нимаю “ёмон” нима? Уларни қандай килиб ўзаро фарқлаш мумкин?.. Нафсиламбрини айтганда, яхши билан ёмонни фарқлаш унчалик қийин ҳам эмас. Ҳар давоми…

Асад Асил. Чотқол табиати – бойлигимиз (2003)

Кейинги йилларда Ватанимизда табиатни тиклаш, атроф-муҳит муҳофазасини юксак даражага кўтариш мақсадида аниқ ишлар рўёбга чиқарилмоқда. Шулардан бири мустакиллигимизнинг дастлабки кунларида ташкил этилган Ўгам-Чотқол Давлат табиат миллий боғи бўлди. Тўғри, дастлаб бу даргоҳнинг иши унчалик қовушмади. Табиатни муҳофаза қилиш баҳонасида узоқ давоми…

Асад Асил. Чинорлар (2001)

Ватан остонадан бошланади, деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир инсон ўзи туғилиб-ўсган жойни умр бўйи қўмсайди, соғиниб яшайди. Айниқса, ёш ўтинқирай бошлаганда имкон туғилган заҳоти туғилган жойинг бағрига отилгинг келар экан… Қирқ йилдан зиёд вақт турли томонларда ишлаб-яшаб юрдим. Аммо таваллуд давоми…

Асад Асил. Тоғлардаги доғлар (2007)

Бу йилги қиш анча оғир келди.Халқимизда бир гап бор: «Яхши келса, ҳут, ёмон келса, ют…» Ноябрь ойидаёқ қалин қор босиб, чорва моллари оғилга кирди. Хайрият, 2007 йил бошидаги қиш унчалик чўзилмаяпти. Февраль ойида майда жониворлар у ёқда турсин, йирик шохли давоми…

Асад Асил. Покизалик – азалий одатимиз (2000)

“Юрган дарё, ўтирган бўйра” дейди халқимиз. Тўғри-да, қанчалик кўп дунё кезсангиз, шунчалик ранго-ранг оламни кўрасиз, турли туман воқеаларнинг гувоҳи бўласиз. Айниқса биз – ижодкорлар учун табиат бағрида, одамлар орасида бўлиш, ҳақиқий ҳаётни жой-жойида кўриб кузатиш ҳаётий зарурат, десак муболаға бўлмас. давоми…

Асад Асил. Жонзотлар меҳрга муҳтож (2007)

Бўстонлиқ туманида қадимий Хондайлиқ қишлоғи бор. Хондайлиқ сўзи ушбу қишлоқдан етишиб чиққан адиб Сирожиддин – Сидқий Хандақлиқийнинг ёзиб қолдиришича, хандақ қазиб, ёвлардан ҳимояланганлар макони, деган маънони билдирар экан. Бинобарин, бошқа кўп жойларга таққослаганда Хондайлиқнинг анча афзал томонлари бор: сел боса давоми…

Асад Асил. Гўзалликка ошуфта кўнгил (2008)

Шоир ва журналист Азим Суюннинг ажойиб ташкилотчилик қобилияти, ҳақиқатнинг юзига тик боқиши, айниқса табиат гўзалликлари ошуфтаси эканлиги ҳақида кўп эшитган эдим. Аммо яқиндан танишувимиз 1999 йилнинг баҳорида бўлди. Сўлим Бўстонлиқ туманидаги улкан тоғлар бағрида табиатга нисбатан содир этилган бир шафқатсизлик давоми…

Асад Асил. Бўстонлиқ номига муносибми? (2002)

Шаҳри азим Тошкентимизнинг шарқ тарафида кўркам Чотқол тоғларига ўрлаб борувчи гўзал маскан бор, уни Бўстонлиқ деб атайдилар. Тоғлар бошидан отилиб тушувчи Пском, Кўксув, Чотқол, Ўгам дарёлари, шунингдек Оқтош, Ғалвасой, Оқсоқота каби сойлар бирлашмасидан пайдо бўлувчи Чирчиқ дарёси ёнбағирларига жойлашган бу давоми…