Маҳмудхўжа Беҳбудий. Икки эмас, тўрт тил лозим (1913)
ИККИ ЭМАС, ТЎРТ ТИЛ ЛОЗИМ Биз туркистонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур. Туркий, яъни ўзбекини сабаби шулки, Туркистон халқининг аксари ўзбакий сўйлашур. Форсий бўлса, мадраса ва удабо тилидур. Букунғача Туркистонни ҳар тарафиндаги эски ва янги мактабларинда форсий назм давоми…