Абдурауф Фитрат. Мухторият (1917)

Туркистон мухторияти… Темур хоқонининг чин болалари ёнинда, туркистоннинг тубчак турклари орасинда, мундан ўғурли[1], мундан муқаддас, мундан суюнчли бир сўзни борлиғига ишонмайман. Туркистон туркининг қонини қайнатғучи, имонини юксалтгучи бир қувват бор эса, ёлғуз шу сўзда бордир: Туркистон мухторияти. Элли(к) йилдан бери давоми…

Абдурауф Фитрат. Сиёсий ҳоллар (1917)

Мусибат устина мусибат! Русиянинг ҳозирги ҳолини очиқ тасвир этмак учун мундан ярашароқ[1] сўз йўқдир. Ўзгаришдан[2] сўнг Русиянинг ҳар тарафиндан очлиқлар, ёнғинлар, талонлар, ўлумлар, ўлдурмалар бўлуб турған чоғда бирда чиқиб қолған ғолибия мағлублиғи билан бунинг устиға тортилмас бир юк бўлуб чўкган давоми…

Абдурауф Фитрат. Бухоро уламоси (1917)

Бухоро уламосини, асосан, икки фирқаға тақсим этиш мумкиндир. Бири Бухоро ва унинг теваракиндан тўпланиб таҳсил қилатурған бухорийлар, иккинчиси Бухоро хонлиғининг Шарқ тарафиндағи Кўлоб деган тоғлиқ ердан келган кўлобилар. Тарихи исломдакиси бани Ҳошим[1] бани Умавия[2] ўртасида бўлғани каби Бухоро уламоси ва давоми…

Абдурауф Фитрат. «Шўройи исломия»нинг хатоси (1917)

Мақоламизнинг шу унвони, ўқувчиларимизнинг ҳайрат ва таажжублариға сабаб бўлса керак. Узимиздағи шул мақолани буюк бир ҳайрат ва таажжуб ичинда ёзиб турибмиз. Масала шу: «Шўройи ислом» жамиятининг[1] сайлов тўғрисинда «уй эгалари»[2] отли бир рус партияси билан иттифоқ қилғанини барчамиз билиб олдик давоми…

Абдурауф Фитрат. Мусулмонлар, ғофил қолманг! (1917)

Яқинда шаҳар думаси[1] очилур. Шаҳар думаси, шаҳаримизнинг покизалик ва ободлиғи, мактабларимизнинг тараққий ва интизоми, болаларимизнинг тарбияси ва халқимизнинг тинчлиги учун керак бўлган ишларни ўз қўлига олур. Шаҳримиздан хазинага киратурган оқчаларни шу йўлларда сарф қилмоқчи бўлур. Бу олдимиздаги шаҳар думаси эски давоми…

Собиржон Тошканов. Ҳажв тиғи (1992)

Ажойиб ҳажв устаси Саид Аҳмад яқинда бир адабий учрашувда қизиқ бир фикрни айтиб қолди: «Эркин Воҳидов ҳажвиясини ёқтираман»,— деди у. Кулги устасининг кутилмаганда билдирган бу эътирофи кишини сергак торттирмай қўймайди. Ахир шеърият ихлосмандлари Эркин акани лирик шоир сифатида эъзозлайдилар, севадилар. давоми…

Исломбек Турсунов. Туркистон ва ташқи дунё (1992)

Собиқ иттифоқдаги барча жумҳуриятлар томонидан давлат мустақиллиги эълон қилиниши уларга туташ бўлган минтақаларда сиёсий вазиятни ўзгартириб юборди. Бу аҳвол айниқса бешта мустақил давлатни ўз ичига олган Туркистонга тааллуқлидир. 1991 йил охирига келиб, бу ерда одатдагидек бўлмаган сиёсий мувозанат сезила бошлади. давоми…

Қутлуғхон Шокиров. Икки Туркистон ғурури (1992)

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Улуғ тангримиз — Оллоҳга чексиз шукрлар бўлсинким, яқин бир ярим аср давомида озодликнинг ҳаётбахш шарбатига чанқоқ Туркистон аҳлининг кўпчилигига ҳуррият насиб бўлди. Бунинг шарофатидан шонли тарихимизни сохталикнинг ўлакса қобиқларидан тозалай бошладик, маънавиятимизни яхши ниятлар-ла тафтиш қилмоқдамиз, улуғларимиз давоми…

Одил Ёқубов. Ўлмас сиймо

Устод Ойбек ҳақида ўйлар Халқимизда ўлмас сиймо, деган яхши бир гап бор. Ҳалқ ўзининг энг катта мутафаккирлари, улкан олим ва санъаткорларини шундай деб атайди, бу билан халқ ўзининг чексиз меҳри, иззат-ҳурмати, буюк ифтихорини изҳор этади. Ана шундай ўлмас сиймолардан бири давоми…

Нусрат Раҳмат. Биз ва хитойликлар (2014)

Биз анчайин бой ва қудратли мамлакатда яшаймиз. Ота-боболаримиз тежамкор, тадбиркор бўлишган. Шу анъаналарни тиклаш инқирозга қарши энг қудратли тўсиқдир. Шу билан бирга пешқадам мамлакатлар тажрибасига таяниб иш кўриш бугуннинг зарур шартидир. Бундан бир неча йил муқаддам Хитой Халқ республикасида бўлгандим. давоми…