Ватан сурати… Бу — кўз қорачўғи. У кўзга жойлашган. Меҳри эса юракда. Инсон боласи борки, у Ватан, Ватан, деб яшайди. Агар шоир бўлса-чи? У Ватан орзу-армонлари билан умр кечиради, дунёдан унинг ишқи билан ёниб-ёниб ўтади. Тўлан Низомнинг ушбу китобига кирган асарлари бунинг исботи бўлса не ажаб.