Жуманиёз Шарипов. Хоразм (роман)

Жуманиёз Шарипов. Хоразм: роман — Тошкент, “Тошкент” бадиий адабиёт нашриёти, 1965.

“Хоразм” романи ўзининг тарихий аҳамияти билан ўзбек совет адабиёти харитасида шу вақтгача давом этиб келаётган бўшлиқни маълум даражада тўлдиришга хизмат қилади. Зотан, совет адабиётининг пешқадам намояндалари — Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» номли тарихий романларида Қўқон хонлиги, Садриддин Айний яратган «Қуллар» романи ва «Бухоро жаллодлари», «Одина», «Дохунда», «Судхўрнинг ўлими» каби қатор повестларда Бухоро амирлиги даврида содир бўлган муҳим ижтимоий характерга эга воқеа ва ҳодисалар зўр маҳорат билан акс эттирилган.