Ғаройиб олам (жониворлар ҳақида қиссалар, ҳикоялар)

Ғаройиб олам: [Қиссалар, ҳикоялар: Ўрта ёшдаги мактаб болалари учун] / [Тўпловчи О. Отахон]. — Тошкент, Юлдузча, 1988.

«Ахир жониворлар — жигарларимиз!» Бу нидо шоир С. Есенин қалбидан отилиб чиққан. У худди «Ғаройиб олам» учун махсус ёзилгандай. Чунки тўпламга киритилган ҳикоя ва қиссалар тилсиз қадрдонларимиз ҳақида. Уларда ҳайвонларнинг ҳаёти, тақдири, яшаш тарзи, атрофдаги нарса, ҳодиса ва кимсаларга муносабати жуда нозик, изчил тасвирланган. Мутолаа давомида китобхонлар амин бўлишади — бу олам ростдан ҳам ғаройиб.
Мазкур мажмуани ўқигандан кейин биронта бола қуш ёки жонивор ҳаётига таҳдид солмаса, уларга озор етказмаса — қанийди. Зеро, ёзувчиларнинг асл мақсади ҳам мана шу.

МУНДАРИЖА

Жек Лондон. Аждодлар нидоси (қисса). О. Отахон таржимаси
Эрнест Сетон-Томпсон. Ёввойи йўрға. Т. Мурод таржимаси
Эрнест Сетон-Томпсон. Буғулар изидан. Т. Мурод таржимаси
Эрнест Сетон-Томпсон. Бинго. Т. Мурод таржимаси
Эрнест Сетон-Томпсон. Қизилбўйин. Т. Мурод таржимаси
Оросио Кирога. Анаконда. О. Отахон таржимаси
Лев Брандт. Оқ каптар (қисса). Э. Усмон таржимаси
Лев Брандт. Бургутлар (ҳикоя). О. Отахон таржимаси
Юрий Казаков. Тэдди (ҳикоя). О. Отахон таржимаси