Чиновникнинг ўлими. Кўр музикачи (1988)

Чехов A.П., Короленко В.Г. Чиновникнинг ўлими: Ҳикоялар. А.П.Чехов. Кўр музикачи: Қиссалар. В.Г.Короленко. Редколл.: Ҳаким Назир ва бошқ.; Сўзбоши муаллифи А. Умаров. — Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. —288 б. (Жаҳон болалар адабиёти кутубхонаси)

Ушбу тўпламга икки машҳур рус ёзувчисининг энг сара асарлари сайлаб киритилган. Улар ўзининг бадиий жозибаси билан ўқувчиларимиз учун ҳамиша эътиборлидир.

Чехов ва Короленконинг дунёқарашларидаги муштарак хусусиятлар — халқпарварлик, чуқур гуманизм фақат ижодларида яқин мотивлар, ғоявий ҳамоҳанглик туғдирибгина қолмасдан, ўзаро самимий меҳр-муҳаббат ва ҳурмат ҳам уйғотган эди.

Чехов Короленко ижодини юксак баҳолаган ва бу фикрига ҳамиша содиқ эди. Arap у 1887 йили ўз китобининг Фанлар Академияси таъсис этган A. С. Пушкин номидаги мукофотга тавсия қилинганини эшитиб, «Мукофот Короленко билан менинг ўртамизда бўлинган тақдирдагина уни олишим мумкин» деган ва пировардида Короленко ўз китобини бу мукофотга қўймагач, бутун мукофотнинг ярмини олган бўлса, 1899 йил 9 мартда Л. А. Авиловага йўллаган мактубида: «Короленко — ажойиб ёзувчи. Уни севишади, бу бекорга эмас. Барча фазилатларидан ташқари унда яна ҳушёрлик ва поклик бор», деб ёзади.

МУНДАРИЖА

Абдусалом Умаров. Ҳақиқат жарчилари

Антон Чехов. Ҳикоялар
Чиновникнинг ўлими
Семиз ва ориқ
Хирургия
Ёвуз ниятли киши
Унтер Пришибеев
Ванька
Каштанка
Олтинчи палата
Ғилоф бандаси
Лайча эргаштирган хоним
Гриша

Владимир Короленко. Қиссалар
Кўр музикачи
Хўрланган болалар