* * *
Куз туни нақадар қайғули, эй Ой!
Одамлар дунёси тегди жонимга.
Ой, тунги кўшкингда менга йўқми жой?
Қайрағоч шохидан чиқсам ёнингга.
Ёнимда сен каби маҳбубам бўлса,
Ҳар булут, шамолга бўлар эдим шод.
Ой, сени бағримга босиб, тепадан –
Одамларга боқиб солардик фарёд…
Рус тилидан Карим Баҳриев таржимаси