Қорачаўғлон (Karacaoğlan) ўзини туркман деб атайдиган эллар яшайдиган Жанубий Анадолуда дунёга келган (1606 йилда), яшаб , ижод қилган ва ўша ўлкада оламдан ўтган (1679 ёки 1689 йилда деб кўрсатадилар) турк халқининг суюкли шоиридир.Бу ҳақда шоирнинг ўзи шундай сатрлар айтган экан:
Қозон тоғидан наслимиз,
Ари туркмандир аслимиз…
Шунга қарамай Қорачаўғлоннинг қаерда туғилгани ҳақидаги аниқ тўхтам йўқ.Баъзи манбаъларда у Қозон тўғи яқинидаги Фарсакда, бошқасида Османия даги Фурсак қишлоғида, бошқа жойда Қозон яқинидаги Кўкча қишлоғида, яна бошқа ерда Белградда, яна бошқа жойда Чукорова да туғилган дейилади. Халқ ичида унинг эрта этим қолгани ҳақида афсоналар юради.Шу афсоналарга кўра, Қорачаўғлон умрининг кўп қисмини ғурбатда ўтказади, Бурсада сўфийлик тариқатидан сабоқлар олади.
Унинг асл исми ҳам ҳар жойда турлича ( Симойил, Халил, Ҳасан тарзида ) кўрсатилади.
Халқ ичида “Қорачаўғлон худди Анадолу эди, Анадолу мисли Қорачаўғлон эди” деган гап юради.Айрим тадқиқотчиларнинг шоирнинг асарларига таяниб таъкидлашича, Қорачаўғлон ХВ-асрда яшган.Аммо кўпчилик унинг шеърий услуби ХВИИ асрга хос эканини айтишади.Ундан мерос қолган шеърларнинг сони беш юзга яқиндир.
Туғилган ери каби, ўлим топган ери хусусида ҳам турли маълумотлар мавжуд.Хожа Ҳамди Афандининг ёзишич, у Марашдаги Чезел яйловида 96 ёшида оламдан ўтган.Кейинги тадқиқотларда эса унинг мозори Ичелдаги Чуқур қишлоғидаги Қорачаўғлон тепаси деган жойдадир.
Худди Юнус Эмрога нисбатан бўлганидек, Қорачаўғлонни ҳам бир қатор шаҳар ва қишлоқлар унинг мозори биздадир деб талашишади.Бу унинг халқ қалбидан нақадар чуқур жой олганини кўрсатади.
СEВМАСАМ, ЎЛАМ…
Кўрдим боғчасинда сайр этган ёрни,
Тарамиш зулфини, тақмиш туморни,
Оқ кўксин ораси замзам пинори,
Ичсам ўлдирурлар, ичмасам, ўлам!
Эйнина ярашмиш ял-ял либоси,
Бағримни куйдирур ёримнинг саси,
Боғчада қўймишлар темир қафасни,
Боқсам, ўлдирурлар, боқмасам, ўлам!
Қорачаўғлон дер: “Ўзим айтмаям,
Жўшқин сувлар каби бандим демаям,
Гўзал севма дерлар, нега севмаям? –
Севсам, ўлдирурлар, севмасам, ўлам!
ДEМАДИММИ
Ола кўзли нозли дилбар,
Вақтинг кечар демадимми?!
Хумор бўлмиш кўзларинг
Қоним ичар, демадимми?!
Боқ бу қоша, боқ бу кўза,
Жигар кабоб бўлди кеза,
Ёқасиз кўйлаклар биза
Фалак бичар демадимми?!
Дарёларнинг тубсиз коми,
Шакар дудоғингнинг ёми,
Сурарсан даврон-айёмни,
Карвон кечар демадимми?!
Қорачаўғлон, кез мард ила,
Улфат қилма номард ила,
Фалак бизни бу дард ила
Қўяр ночор, демадимми?!
ЧEКОЛМАМ, КЎНГИЛ
Дали кўнгил, кайф-ишрат тиларсан,
Ари каби ҳар чечакдан оларсан,
Ҳарда гўзал кўрсанг, анда қоларсан,
Ман санинг дардингни чеколмам, кўнгил!
Сеторми истарсан, созми истарсан,
Ўрдакми истарсан, ғозми истарсан,
Тамурчуғ маммали қизни истарсан?! –
Ман санинг дардингни чеколмам, кўнгил!
Чиқиб юксаклардан боқмоқ истарсан,
Жўшқин сувлар каби оқмоқ истарсан,
Ҳар гўзал-ла бирга қолмоқ истарсан,
Ман санинг дардингни чеколмам, кўнгил!
Қорачаўғлон дер: Ўқоям, ёзам,
Қаҳрамон дейилам, карвонлар тузам,
Куйинам, ёнарам, хафалик кезам,
Ман санинг дардингни чеколмам, кўнгил!
ҚУРБОН БЎЛАЙИН
Ай, солланиб кетган дилбар,
Кўзина қурбон бўлайин.
Айлан бир оз, танишайлик,
Сўзина қурбон бўлайин.
Сабоҳдан йиғладим ёра,
Ишимдан бўлдим овора,
Оёғин босган ҳар еар,
Тузина қурбон бўлайин.
Совуқ сойлар оқар тоғда,
Бинафшалар битар боғда,
Ечининб ётажак чоғда
Нозина қурбон бўлайин.
Қорачаўғлон, кўр аҳволим,
Ёрсиз неча бўлар ҳолим?!
Онаси бир ўта золим,
Қизина қурбон бўлайин.
БАҲОР
Булбул, не ётарсан, баҳор етишди,
Улуғ сувлар кўл бўлғуси замондир.
Қат-қат бўлиб гул япроғи очилди,
Булбул масти гул бўлғуси замондир.
Яна баҳор бўлди, очилди гуллар,
Фиғонин бошлади шайдо булбуллар,
Бурум-бурум сирғаланди сумбуллар,
Ошиқларнинг дол бўлғуси замондир.
Булбул хабар билар гулнинг ҳолиндан,
Етар мажнунлиғим ёрнинг қўлиндан,
Ошиб-ошиб келар яйлов белиндан,
Ёрдан бизга “Кел!” бўлғуси замондир.
Яна келди борли-баҳорли боғлар,
Булбулин фиғони қалбимни доғлар,
Турли чечаклар-ла безанмиш тоғлар,
Улуғ тоғлар йўл бўлғуси замондир.
Қорачаўғлон дер: Кечди чоғларим,
Мева бермас бўлди кўнгил боғларим,
Ақлимни йўқотиб йиғлаб-йиғларим,
Кўзим ёши сел бўлғуси замондир.
ЁР ҚЎЛИНДА БУРМА* БЎЛСАМ
Кўк юзинда ётган бўлсам,
Ер юзинда битган бўлсам,
Ол рангли бир маржон бўлсам,
Ёр бўйнига солса мани!
Ёр қўлинда бурма* бўлсам,
Пишиб қолган хурмо бўлсам,
Олчин-олчин сурма бўлсам,
Ёр қошига сурса мани!
Қорачаўғлон ушоқ* бўлса,
Ёр белида қучоқ* бўлса,
Бир айланиб тўшак бўлса,
Ёр олдига солса мани!
ХАБАРИНГ БОРМИ
Ола кўзли нозли дилбар,
Ҳолимдан хабаринг борми?!
Сани ётлар олар бўлди,
Зулмдан хабаринг борми?!
Гўзаллар йўлда тизилди,
Ошиқлар бағри эзилди,
Белин камари узилди,
Белингдан хабаринг борми?!
Қорачаўғлон, будир ҳолим,
Найлайин бу дунё молин?
Минбоғадир маним элим,
Элимдан хабаринг борми?!
УЧ ДАРД
Бора-бора бордим ул қалам қоша,
Ҳасрат қўйди мани ўтли оташа,
Сабаб кўздан оққан бу қонли ёша:
Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим.
Неча султонларни тахтдан эндирди,
Нечасининг чароғини сўндирди,
Нечасини келмас йўлга қўндирди:
Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим.
Қорачаўғлон дер: Дардим ечилмас,
Ажалнинг шарбати ўтдир, ичилмас,
Уч дардим бор бир-биридан сочилмас:
Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим.
*бурма – билакузук
Хуршид Даврон туркчадан ўзбекчага табдил этган