Аҳмад Муҳиб Диранас (1909-1980)

Аҳмад Муҳиб Диранас (Ahmet Muhip Dıranas) – турк шоири ва ёзувчиси.
1909 йили Синопда туғилган. Анқара эркаклар лицейида Аҳмад Ҳамди Танпинардан таълим олган.
“Асарлар” (1994), “Соялар” (1995), “Шеърлар” (2006) китоблари яоп этилган.

СЕРЕНАДА

Яшил деразадан бир гул от менга,
Нур-зиёга тўлсин қалбимнинг ичи.
Келдим фасл каби эшигингга,
Кўзларимда булут, сочимда қор кўчки.

Очилган бир гулсан сен – япроқ, япроқ…
Мен ашкимда баҳор келтирдим сенга;
Тўзонли йўлингдан ўтгандим узоқ,
Ўлкамдан шарқилар келтирдим сенга.

Шаффоф томчилар билан титраган, оғир
Ғунчанинг остида букилган ҳар шох.
Сен учун гуллардан таралган атир,
Жисминг нилуфар, чиннигул – мунчоқ…

Бир қуш саси келар дудоқларингдан;
Кўзларинг – кўнглимда очилган наргислар…
Тўкилган бўсалар дудоқларингдан –
Оқ акасларда титраган саҳар.

Деразангдан бир гул отганинг замон
Шуълага тўлгайдир қалбимнинг қаъри.
Ўтмоқдаман фасл каби дарвозангдан,
Кўзларимда булут, сочимда қори.

Турк тилидан Йўлдош Эшбек таржимаси