Муродали Собир

ТАМАЪ

Тамаъ деганлари шамшердир кескир
Пора-пора қилар одамни бутун.
Хушбахт бўлай десанг агарда дўстим,
Тамаъдан ҳазар қил, бўл ундан устун.

МОҲИ ТОБОН

Малак, юзинг эрур моҳи тобоним
Мудом йўлингдадир чашмим равоним.
Минглаб гул навига димоғим тутиб
Сенинг атринг излаб ўтар ҳар оним.

Тожикчадан Ҳасанбой Ғойиб таржимаси