Дмитрий Минаев (1835-1889)

Дмитрий Дмитриевич Минаев (21 октябрь [2 ноябрь] 1835, Симбирск — 10 [22] июль 1889, Симбирск) — рус ҳажвчи шоири, таржимон, журналист, танқидчи.

* * *

Талабалик йиллари дўстлар
Айтар эдим сизларга такрор:
– “Олға босинг! Қўрқувни енгинг,
Шубҳаларга берманг эътибор!”

Бугун ҳам мен ёшларга қараб:
– “Олға!” – десам, тинглашаётир.
Аммо шубҳа бузар фикримни,
Юрагимда яшар ҳавотир.

Рус тилидан Ҳасанбой Ғойиб таржимаcи